Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Seoul Mun («Сеул дарвозаси») – дам олиш, харидлар қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун янги макон бўлишига мўлжалланган пойтахт марказидаги йирик лойиҳа. Бўрижар каналининг икки томонида жойлашган Seoul Mun лойиҳасининг умумий узунлиги 700 метрни ташкил этади ва 3 км ички пиёдалар йўлагига эга. Канал қирғоғида қад ростлаган уч қаватли бинода тадбиркорларга 40 дан 1000 м2 гача бўлган 240 хил форматдаги жойлар тақдим этилади.

Тижорат кўчмас мулки соҳасидаги жаҳон экспертлари - Knight Frank ва Cushman & Wakefield билан биргаликда ресторан, бутиклар, савдо ва бошқа турдаги бизнесларни ташкил қилиш учун савдо майдонларининг бешта асосий тури ишлаб чиқилган.

«А» даражаси — сув бўйидаги энг қуйи даражадир. Сувга яқин жойлашганлиги ва сайр хиёбонлари туфайли бу ҳудуд тез орада пойтахтнинг сайр марказига айланади. Бу даража шундай режалаштирилганки, бу ерда ташриф буюрувчиларнинг катта оқими энг йирик савдо дўконлари – катта дўконлар ва кўнгилочар зоналар ўртасида жойлашган кичик савдо дўконлари ва кафеларнинг маҳсулот ва хизматларига бўлган талабни максимал даражада оширади.

«B» даражаси — бу 1 километрдан узунроқ пиёдалар узлуксиз харакатланиш йўлаги. Ушбу зона умумий овқатланиш нуқталари, савдо дўконлари, бутиклар ва ўйин майдончаларини ташкил қилиш учун мўлжалланган. «А» даражасига нисбатан пиёдаларни сокин ҳаракати билан ажралиб туради. «B» даражаси — бу сизнинг севимли дўконингизга ташриф буюриш ёки кафеда дўстларингиз даврасида вақтингизни яхши ўтказиш учун ажойиб имконият.

Тижорат биноларининг учинчи даражаси йўл билан баробар даражада жойлашган. Бу лойиҳанинг ташриф қоғози, яъни энг ўзгача қавати. Кенг, очиқ террасалари мавжуд катта ресторан ва кафелар жойлашган бўлиб, улардан канал қирғогининг бетакрор манзараси кўриниб туради. Махсус автомобиль тўхташ жойи меҳмонларга бошқа жамоат жойларига ташриф буюриш эҳтиёжини четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри ресторанга киришга имкон беради. Танланган даражадан қатъи назар, умумий овқатланиш нуқталарининг ҳар қандай форматлари учун яхши ўйланган ечимлар, ҳаво алмашинуви ҳисобга олган ҳолда шамоллатиш тизими ўрнатилади.

Тижорат майдонининг 3-қавати, канални иккала томони ва 5 даражали автотураргоҳ йўловчи лифтлари, эскалаторлар, зинапоялар, пиёдалар ўтиш жойлари ва кўприк билан ўзаро боғланган.

Ёзнинг охирида Seoul Mun’нинг жануби-ғарбий соҳилидаги жойларни савдоси бошланди. Dream City Development компанияси офисида сиз учун бу масканнинг ихчам модели тақдим этилган ҳамда сотув офиси менежерлари ўзига хос савдо кўчмас мулкини сотиб олишнинг фойдали таклиф ва шартлари билан таништиришга тайёр.

Қўшимча маълумотларни seoulmun.uz сайтига ташриф буюриб сўров қолдириб ёки қуйидаги телефон рақамларидан олишингиз мумкин: (+998) 71−202−22−22.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?