Ностандарт кўринишдаги қурилмалар имкониятлари кенглиги билан ҳаётни қулайлаштириш учун хизмат қилади. Кафт катталигидаги кир ювадиган машина, уйғотиб ўриндан туришга мажбур қиладиган «будильник», симсиз фен  буларнинг бари XXI аср учун янгилик эмас.

Ақлли кроват

Фото: AdMe

70 дюймли экран ва 4К проекторли кроватга ёритиш тизими ҳам ўрнатилган. Бундан ташқари ундаги дастур орқали, уйқу, ҳарорат, тана вазни ва хонадаги ҳаво сифатини аниқлаш мумкин.

Қаҳва қайнатиб берадиган «будильник»

Фото: AdMe

Суратдаги машина эрталаб туришга қийналадиганлар учун икки карра қулайлик келтиради. У «будильник» сифатида уйғотиши ва қаҳва ёки чой дамлаб бериши ҳам мумкин.

Симсиз фен

Фото: AdMe

Ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ортиқча симлардан воз кечиш ниятида. Симсиз қулоқчин ҳеч ким учун янгилик эмас, эндиги навбат эса сими йўқ фенларга. Бундай фен шошилинч сафарларга ёки зарурият юзасидан сумкада олиб кетиш учун қулай.

Тез ухлашга ёрдам берадиган ақлли гаджет

Фото: AdMe

Уйқусида муаммо борлар учун мазкур қурилма фойдали бўлиши мумкин. Гаджетдан юқорига томон нур таралади. Унинг ранги ўзгариб туради ва унга мувофиқ равишда нафас олиб, нафас чиқариш керак бўлади.

Идиш ювадиган қурилма

Фото: AdMe

Идиш ювишдан чарчаганлар учун мазкур қурилма айни муддао. Уни ишлатиш учун чўткалари орасига идишни қўйиш ва қурилмани ёқишнинг ўзи кифоя.

Букчайишнинг олдини оладиган кресло

Фото: AdMe

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашига қараганда, кресло табиий йўл билан умуртқа поғонасини тўғирланиши ва иш ҳамда ўқишга диққат қаратишга ёрдам беради.

Телефон қўйиш учун эгилувчан мослама

Фото: AdMe

Қўл телефонида видео ёки сериал кўрадиганлар учун мазкур мослама жуда ҳам қулай. Уни исталган ерга, хоҳлаган баландликка ўрнатиш ва кроватда ётиб ёки узоқроқдан ҳам бемалол томоша қилиш мумкин.

Туришга мажбур қиладиган «будильник»

Фото: AdMe

Эрта тонгда ўрнидан туриши қийин, лекин иш ёки ўқишга барвақт бориши керак бўлганлар учун қуйидаги «будильник» айни муддао. Белгиланган вақтда шовқин билан уйғотган «будильник»ни ўчириш учун унга оёқларни қўйиш ва камида 3 сония туриш керак бўлади.

Қўл кафти катталигидаги кир ювадиган гаджет

Фото: AdMe

Мазкур гаджет ултратовушли технология орқали кийимларни тозалайди. Унинг ёрдамида раковинада бир зумда кирларни ювиб олса бўлади.

Букиладиган сув соладиган идиш

Фото: Difold

Пластик идиш ва пластмассалар экология учун хавфли эканини инобатга олган ҳолда Difold компанияси сув солиш ва ичида ҳеч нарса йўқлигида буклаб сумкада олиб юриш учун мўлжалланган ихчам идишларни тақдим қилди.