«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес тез орада Мадриднинг «Атлетико» клуби аъзосига айланади, деб хабар бермоқда Marca.

Фото: Twitter

Таъкидланишича, Суареснинг «Атлетико»га ўтишида ҳал қилувчи ролни мадридликлар устози Диего Симеоне ўйнаган. Аргентиналик мураббийи Суаресни жамоада асосий футболчилардан бўла олишига ишонтирган. Шунингдек, Луис «матрасчилар» ўйин услубига мос тушишини қайд этган. Шу боисдан Луис «Атлетико»га ўтишни маъқул кўрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» ва Суарес шартномани бекор қилиш борасида ўзаро келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Суарес «Барселона»да 2014 йилдан буён тўп суриб келади. Каталон клуби уни «Ливерпуль»дан сотиб олганди. 2019/20 йилги мавсумда ҳужумчи клуб миқёсида 36 ўйин ўтказиб, 21 гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!