Футбол бўйича Италия чемпионатининг 1-турида «Милан» 21 сентябрь, душанба куни «Болонья»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида Златан Ибрагимович Тео Эрнандеснинг узатмасини голга айлантирди. Иккинчи бўлим дебютида Златан пенальтини аниқ ижро этган ҳолда дублини нишонлади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва миланликлар мавсумни ғалаба билан бошлади.
«Милан» кейинги турда «Кротоне» меҳмони бўлади, «Болонья» эса «Парма»ни қабул қилади.
А Серия
1-тур баҳси
21 сентябрь, душанба
«Милан» — «Болонья» 2:0
Голлар: 1:0 – 35 Ибрагимович, 2:0 – 51, пенальти Ибрагимович.«Милан»: Доннарумма, Тео, Кер (Лео Дуарте, 72), Калабрия, Габбия, Кессиэ (Тонали, 77), Беннасер (Крунич, 86), Чалхонўғлу (Браҳим Диас, 71), Кастильехо (Салемакерс, 46), Ребич, Ибрагимович.
«Болонья»: Скорупски, Дейкс, Ларангейра, Томиясу, де Сильвестри, Схаутен, Сориано (Сванберг, 80), Домингес (Сансоне, 57), Орсолини (Ольсен, 57), Паласио (Сантандер, 80), Барроу (Винято, 83).
Огоҳлантиришлар: Домингес (18), Дейкс (31), Кастильехо (40), Томиясу (74), Сансоне (81), Крунич (86).
Четлатиш: Дейкс (88).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)