Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-турида «Пахтакор» 20 сентябрь, якшанба куни «Шабоб ал-Аҳли»га қарши баҳс олиб борди.

Фото: ОФК

Учрашувнинг биринчи бўлими ўзбекистонлик футболчилар назорати остида кечди. Бироқ рақиб дарвозаси олдида у қадар кўп хавфли вазиятлар содир бўлмади.

Иккинчи бўлимда майдонда тенг кураш бўлди. Ўйин якунига бориб «шерлар» босимни оширди ва амирликлар дарвозаси олдида бир қатор қулай имкониятларга эга бўлди. Бироқ 0:0 ҳисоби баҳс якунига қадар сақланиб қолди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ал-Ҳилол» жамоаси «Шаҳр Ходро» билан нурсиз дуранг қайд этди ва муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди.

«Пахтакор» очколарини 8 тага етказиб олди ва 2-ўринда бормоқда. «Шабоб ал-Аҳли» ҳисобида 7 очко бор. «Ал-Ҳилол» 11 очко тўплаган бўлса, «Шаҳр Ходро» 1 очко билан бормоқда.

Шу тариқа иккинчи йўлланма масаласи сўнгги турда ҳал бўладиган бўлди. 6-турда «Пахтакор» форс жамоаси билан ўйнайди, «Шабоб ал-Аҳли» эса амалдаги чемпионга қарши саф тортади.

ОЧЛ

5-тур баҳслари

20 сентябрь, якшанба

«Шабоб ал-Аҳли» БАА — «Пахтакор» Ўзбекистон 0:0

«Шабоб ал-Аҳли»: Мажид Носир, Абдулазиз Ҳайкал, Муҳаммад Жабер, Волид Аббос, Аҳмад Жамил, Эйд Ҳамис (Аҳмад Алҳашми, 53) (Педро Конде, 76), Абдулла Нақби (Азизжон Ғаниев, 62), Мажид Ҳассан, Ғариб Абдулла (Муҳаммад Жума, 62), Карлос Эдуардо, Аҳмад Ҳалил.

«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 72), Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 65), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Игор Сергеев (Эрен Дердийок, 72).

Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев (7), Аббос (46), Ҳайкал (49), Эдуардо (78), Исмоилов (85).

«Шаҳр Ходро» Эрон — «Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони 0:0

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!