УЕФА Европа Лигасининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.

Фото: Twitter

Унга кўра рўйхатдан тўрт нафар футболчи ўрин олган. Булар: «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку, «Севилья» ярим ҳимоячиси Эвер Банега ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш.

Лукаку «Интер» билан мусобақа финалига қадар етиб борган ва ўз номига 7 та гол ёздириб қўйган бўлса, Банега «Севилья» сафида турнир бош совринини қўлга киритди.

Бруну Фернандеш эса мавсумни «Спортинг» билан бошлаб, кейинчалик (февраль ойида) «Манчестер Юнайтед»га ўтди. Умумий ҳисобда у 10 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урди.

Ғолиб 2 октябрь куни Европа Лигасининг 2020/2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимида аниқланади.