Тошкентда Spark ва Matiz ўртасида содир бўлган тўқнашув оқибатида автомобиллардан бири ёниб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида — Ботаника боғи қаршисида Spark ва Matiz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Matiz ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, авария оқибатида Matiz ёниб кетган. Тошкент шаҳар ФВБ ходимлари ҳодиса жойига 18:15 да етиб борган ва ёнғин соат 18:17 да ўчирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда ҳожатхона қоғози олиб кетаётган юк машинаси, Қорақалпоғистонда бетон устунга урилган Lacetti, Чилонзорда эса Mazda автомобили ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.