Индонезиялик блогер Ледия Элан Сафитри тасодифан Google харитасида вафот этган онасини кўриб қолди, деб хабар бермоқда World of Buzz.

Фото: «Москва 24»

Блогер TikTok саҳифасида ўз уйини харита дастуридан қидираётганда ўша ҳудудда юрган онасини топганлигини билдирган. Қизнинг айтишича, онаси бир неча йиллар аввал вафот этган. Демак, ўша даврдан бери ушбу минтақадаги харита янгиланмаган бўлиши мумкин.

Фото: World of Buzz

Лекин дастурдаги бундай топилма туфайли ҳайратда қолгани, шу билан бирга, бахтни ҳис қилганини айтди. «Онамнинг расмлари унчалик кўп эмас, чунки бундан аввалги телефонимни йўқотиб қўйганман», − дейди қиз. Блогер онасини йўқотганидан қайғуда эканлиги ва уни жуда ҳам соғинаётганини айтиб ўтган.