• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    МИБ Самарқанд шаҳридаги низоли бинони бузди. Мулк эгаси бузилиш ноқонуний амалга оширилганлигини айтмоқда

    Самарқандда уч йилдан бери низоларга сабаб бўлиб келаётган бино бузилди. Шаҳарнинг Амир Темур кўчасида жойлашган уйнинг бузилишида ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, бинони бузиш ишлари 2020 йилнинг 11 сентябрь куни бўлиб ўтган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 3 июндаги очиқ суд мажлисида шаҳарнинг Амир Темур кўчасидаги 14-уйда жойлашган, шаҳарсозлик талабига жавоб бермайдиган собиқ қаҳвахона даъвогар — Самарқанд шаҳар ҳокимлиги фойдасига ҳал этилган. Бино шаҳар ҳокимлиги томонидан бузиб ташланиши белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Елона Воловага тегишли мазкур бино 640 миллион 815 минг сўмга баҳоланган бўлиб, маблағни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан ундириш белгиланган.

    «Суд қарорига асосан, ‘Миллий банкъда Елона Волова номига ҳисоб рақам очилиб, маблағ шу ҳисоб рақамга ўтказилган. Елона Волова ёки унинг ишончли вакиллари маблағни олиши ёки унинг талабига кўра, Исроил давлатига конвертация орқали кўчириб берилиши мумкин, — дейди МИБ Самарқанд шаҳар бўлим бошлиғи ўринбосари Фарруҳ Ибрагимов. — Энди қарор ижросини давом эттириш мақсадида шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бинони бузиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозиргача аппеляция инстанциясида иш кўрилаётган бўлса, суднинг ижро ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида ажрим бўлмагунга қадар ижро ҳаракатларини тўхтатишга ҳеч қандай асос йўқ. Аппеляция учун мулк вакилига почта орқали муддат берилиб, ишончнома орқали хабарнома ҳам юборилган».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, ушбу нотурар бино вилоят ҳокимининг 2000 йил 14 мартдаги қарори билан маданий мерос объектлари рўйхатида қайд этилган. Аммо объект маданият ва спорт ишлари вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2010 йил 19 январдаги буйруғига асосан маданий мерос объектлар рўйхатидан чиқарилган.

    «2001 йилда Самарқанд шаҳри тарихий шаҳар сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Ушбу бино маданий мерос объекти ҳисобланмайди, фақат бино тарихий шаҳар ҳудудида жойлашган. Бу борада тегишли қарорлар қабул қилинган ва шаҳарнинг тарихий ҳудудида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари тегишли ташкилотлар ва ЮНЕСКО маркази билан келишган ҳолда олиб борилади», — дейди Самарқанд вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Қиличев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзини Елона Волованинг ишончли вакили деб таништирган Мақсуд Абдужабборовнинг таъкидлашича, бино бузилиши ноқонуний ва бу ҳаракат хусусий мулкка тажовуз ҳисобланади. Унинг фикрича, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш инспекцияси рухсати билангина ушбу бино бузилиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бино маданий мерос объекти ҳисобланади. Уни бузиш қонунга зид. Маданий мерос бошқармасининг хулосаси олинмаган ҳолда бузиш ишлари бошланмоқда, — дейди Мақсуд Абдужабборов. — Бино эгаси Елона Волова ҳозирда Исроил давлатида ва карантин туфайли Ўзбекистонга келолмаяпти. Эгаси иштирок этмасдан мулкка нисбатан қарор чиқариш қонунга зид ҳисобланади. Қолаверса, биз ҳеч қандай товон пулини олганимиз ҳам, кўрганимиз ҳам йўқ».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бино аллақачон маданий мерос объекти рўйхатидан чиқарилган. Бино бузилишдан олдин суд қарорида келтирилган тўлов маблағ ҳам тўланган. Бинонинг бузилиши бўйича тегишли ташкилотларнинг хулосалари мавжуд.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    17.09.2020, 00:23   Изоҳ (0)   28467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 16 сентябрь куни 597 кишида коронавирус аниқланди. Олти бемор вафот этди

    16.09.2020, 23:56

    Бош прокуратура: «Андижонда фуқарони ўлар даражада қийноққа солиш ҳолати бўйича жиноят иши октябргача судга юборилади»

    16.09.2020, 23:36

    «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раисига ўринбосарлар тайинланди

    16.09.2020, 22:46

    Ўзбекистонда Жанубий Корея билан ҳамкорликда тиббиёт олийгоҳи ва онкология маркази ташкил этилади

    16.09.2020, 22:35

    Таъмирлаш ишлари сабабли Сергелидаги Софдил кўчасининг бир қисми 2 ҳафтага ёпилади

    16.09.2020, 22:23

    Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди

    16.09.2020, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.