Redmi бренди раҳбари Лу Вейбин ўзининг Weibo’даги саҳифаси орқали 5 нанометрли процессор базасида янги гаджетлар линейкаси тез орада ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Топ-менежернинг баёноти Apple 15 сентябрь куни А14 Bionic архитектурасдаги дунёдаги илк 5 нанометрли чипни кўрсатганидан сўнг маълум қилинди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Android гаджетлар учун янги процессор қандай номга эга бўлиши ҳозирча номаълум. Гап тақдимоти 2020 йил охири ёки 2021 йил бошига мўлжалланган Snapdragon 875 ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Snapdragon 875 процессори ўрнатилган илк смартфон кейинги йилнинг биринчи чорагида сотувга чиқади. Миш-мишларга кўра, бу борада янги чип Xiaomi ва Vivo’га насиб этади.

2020 йилда Xiaomi компанияси Snapdragon 865 базаси Мi 10 ва Redmi К30 Prо моделларини тақдим этди. Янги авлод процессорларига Redmi K40 Prо эга бўлиши мумкин.

Гап-сўзларга қараганда смартфон шу йилнинг охирида намойиш этилади. Гаджет ҳошиясиз улкан экран, тезкор қувватланиш ва юқори тиниқликка эга камера датчикларига эга бўлади.

Бундан ташқари, февралда Мi 20 (ёки Мi 11) тақдимоти бўлиб ўтади, Redmi K40 Prо эса баҳорга бориб пайдо бўлади.

Аввалроқ Xiaomi ноодатий фронтал камерага эга смартфон яратагани тўғрисида хабар берилганди.