• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Камбағалликка қарши курашаётган сўзана. Нуроталик ҳунарманд билан суҳбат

    Бугун Ўзбекистон ҳунармандлари нафақат ўз соҳасини ривожлантириш, балки оилаларни камбағалликдан чиқаришга ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. Нуроталик устазода каштачи Гулмира Исломова ҳам ўз ҳунар сир-асрорларини ўргатиш орқали «устоз-шогирд» анъанасини давом эттиришдан ташқари, кўплаб янги иш ўринларини ҳам яратмоқда. «Дарё» мухбири Навоий вилоятига қилган сафари мобайнида ҳунарманд бошқариб келаётган «Нур сўзана» миллий каштачилик корхонасида бўлиб, репортаж тайёрлади.

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Момомерос ҳунар давомчиси

    Нурота каштачилиги азалдан кенг ривожланиб, Европада ҳам довруғ қозонган. Бу туманда момомеросни ардоқлаб келаётган сулола вакиллари кўпчиликни ташкил этади. Гулмира Исломовага ҳам сўзана тикиш момомерос ҳунар. У Нурота каштачилиги анъанасини давом эттираётган бешинчи авлод вакили.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ақлимни танибманки, қўлимда игна билан меҳнатдаман, изланишдаман. Кичкиналигимдан бувим ва онамнинг кўмагида каштачиликнинг ўзига хос нозик ҳамда мураккаб сирларини ўргандим. Мактаб даврида ҳам дарс машғулотларидан сўнг тикиш билан шуғулланардим. Ёшим улғайган сари бу мафтункор оламсиз яшолмаслигимни тушундим. Чунки миллий ҳунармандчилигимизнинг ушбу йўналиши менга завқ бағишлайди, ишлаган сайин илҳом келаверади.

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Сулола давомчиси сифатида каштачиликни янада кенг оммалаштириш ниятида тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қарор қилдим. 2017 йили «Нур сўзана» миллий каштачилик корхонасига асос солдик. Ҳозир бу ерда ўттиздан зиёд турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Аёллар костюми, дастурхон, ёстиқ, кўйлак, сўзаналарни деярли буюртма асосида тикамиз. Маҳсулотларимизнинг барчаси қўл меҳнати билан яратилади. Кашталарга ишлатиладиган ипларни ҳам қадимий услубда ўзимиз тайёрлаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Онам «Сўзаналаринг чиройли чиқишини истасанг, фақат яхши нарсалар ҳақида ўйла, аъло кайфиятда иш бошла, унга қалб қўрингни, бор меҳрингни бер, шунда тиккан кашталаринг инсонлар қалбини забт этади», деб тез-тез такрорлайдилар. Бу эса менга куч бериб, янада зийрак бўлишга чорлайди, деди ҳунарманд.

    «Юзлаб хотин-қизларни ишли қилдик»

    Миллий ҳунармандлик санъатининг фаол тарғиботчиси ҳисобланган «Ҳунарманд» уюшмаси аъзосининг кашталарида нафислик, ўткир ва ёрқин ранглар акс этади, нақшлар хилма-хиллиги кишини тўлқинлантиради. У ўз меҳнат маҳсулларида миллий каштачилик ва сўзана санъатида ўсимликсимон ва гуллар тасвири туширилган нақш композицияларини кенг қўллайди, анор, аноргул, бодомгул сингари офтоба нақшлар бардавомлигини таъминлашга эътибор қилади. Унинг айтишича, кашталардаги анор, бодом шаклли нақшлар серфарзандлик, бахт, меҳр-муҳаббат, тотувлик маъноларини англатади.

    Фото: «navoitourism.uz»

    Фото: «navoitourism.uz»

    «Оилавий корхонамизда 250 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан банд. Ишчиларим орасида 5 ёшли қизалоқлар-у 70 ёшли момолар ҳам бор. Аксарияти маҳсулотни уйида тайёрлайди. Ҳар бир маҳалладаги ишончли вакилимизга хом ашёларни ҳам, ойлик маошларни ҳам ҳисоб-китоб асосида топширамиз. Улар эса ҳудудидаги ишчиларимизга вақтида тарқатиб чиқади.

    Ҳар бир ишчи ҳаракатига, қилган ишига яраша маблағ топади. Ҳунар ўрганишни энди бошлаганлар, қизчалар ва кекса онахонлар бир ойда 600-700 минг сўм, ўрта ёшдаги чаққон тикувчилар эса бир миллион сўмдан кўпроқ маош олади. Улардаги оила бюджетига қўшимча даромад қўшишга қизиқиш, интилишни кўриб, жуда хурсанд бўламан. Энг асосийси, каштачилик авлоддан-авлодга анъана бўлиб келмоқда, қадриятларимиз қадрланяпти», — деди у.

    Фото: «navoitourism.uz»

    Фото: «navoitourism.uz»

    Йилига 5-6 минг АҚШ доллар соф фойда

    «Нур сўзана» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички ва ташқи бозорда эҳтиёж йилдан йилга ўсиб боряпти. Айниқса, кейинги йилларда табиий буюмларнинг жаҳон бозорида савдоси анча чаққон. Хориждан келаётган сайёҳлар орасидан ҳам айнан шундай бежирим миллий маҳсулотларни сўровчилар кўпаймоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Туркияда сайёҳлар учун жаҳон бозори борлиги учун асосан, шу давлатга экспорт қиламиз. Америка, Россия, Арабистон каби мамлакатларга ҳам буюртма маҳсулотлар етказиб берамиз. Хориждан ташриф буюраётган туристларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида корхона филиалини ташкил этганмиз. Яқинда Самарқанд шаҳрида ҳам яна бир дўкон очмоқчимиз. Нуротадаги бу хонадонимизга ҳам чет элликлар тез-тез келиб, маҳсулот харид қилишади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сайёҳлар қўл кучи ва юксак дид билан тикилган нафис буюмларимиздан ўзгача таассурот олганини миннатдорлик орқали кўп таъкидлашади. Уларга сўзана палаклари, ёстиқ жилдлари, дастурхон, чопон, аёллар либослари, аёллар қўл сумкаси каби маҳсулотларни замонавий кўринишда тайёрлаганларимиз ҳам маъқул келмоқда. Тадбиркорлик ортидан йилига ўртача 5-6 минг АҚШ доллари миқдорда соф даромад топамиз», деди Гулмира Исломова.

    «Ҳунарим ортидан дунё кезяпман»

    Ҳали ёш бўлишига қарамай, кўплаб шогирдлар етиштириб, каштадўзлик санъатини янада оммалаштираётган ҳамда юзлаб «темир дафтар»даги оилаларни фаровон ҳаёт кечиришига сабабчи бўлаётган ҳунарманд кўплаб ютуқларни қўлга кириб келмоқда.

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    «Очиғини айтиш керак, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ва соҳани ривожлантиришга охирги йилларда кучли эътибор қаратилмоқда. Фаолиятини кенгайтириш истагидаги ҳунармандларга кредит, ёшларга эса субсидиялар ажратиляпти. Ҳунаримиз ортидан дунё кўряпмиз, маҳсулотларимизни экспорт қиляпмиз...

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзим каштачилик туфайли Ҳиндистон, Россия, Туркия, Тожикистон, Исроил каби давлатларда ўтказилган халқаро кўргазмаларга қатнашдим, бизнес ҳамкорлар билан шартнома тузишга муваффақ бўлдим.

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Ўтган йили «Ташаббус-2019» кўрик-танловининг Республика босқичида иккинчи ўринни қўлга киритдим. Шу йилнинг февралида Ҳиндистоннинг Харяна штатида ўтказилган 34-халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этдим. Бошқа юртлардаги ҳунармандлар ва мезбон мамлакат амалдорлари ишларимни ижобий баҳолашди ҳамда келгуси йили ҳам фестивалда қатнашишга таклиф қилишди. Март ойида эса Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан тақдирландим. Бундай ютуқлар менга, албатта, куч бағишлайди, янги режаларни амалга оширишга ундайди», деди Исломова.

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    «Ипак гиламчиликни йўлга қўймоқчиман»

    Гулмира Исломова ҳамиша янги ғоялар устида изланиб, кашта билан безатилган эсдаликбоп маҳсулотлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилади. У жорий йил якунига қадар навбатдаги лойиҳа: ипак гиламчиликни йўлга қўйишга ҳозирлик кўрмоқда.

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулмира Исломованинг шахсий архивидан

    «Яқинда Нурота тажрибасини Сурхондарё вилоятида оммалаштириш, нуроталик каштадўзлар амалий тажрибасини ўргатиш ва сурхон каштадўзлик санъатини ривожлантириш мақсадида вилоятнинг бир қанча туманларида икки ой давомида бизнес-тренинг ўтказдик ҳамда каштачилик мактабини очдик. Сурхондарёлик шогирдларим саралаб олинган ҳунарманд аёлларга бош-қош бўлишмоқда. Бу лойиҳа орқали янги иш ўринларини ташкил этиш, камбағал оилалардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, кашта тикиш ва уни тайёр маҳсулот ҳолига келтириб, савдосини йўлга қўйиш режалаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, яқин бир, икки ой ичида ипакдан гилам тайёрлаш жараёнига киришамиз. Мазкур лойиҳани Нурота ва Зарафшон туманларида ривожлантириб, юзлаб қизларга иш ўрни яратмоқчимиз. Каштачилик ҳам давом этаверади, уни ҳеч қачон тўхтатмаймиз», деди ҳунарманд.

    15.09.2020, 08:20   Изоҳ (0)   26333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўқувчи ёки ўқитувчида COVID-19 қайд этилса нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди

    15.09.2020, 07:19

    Фарғонада 162 та, Самарқандда эса 38 та мактабда анъанавий дарслар бошланди

    15.09.2020, 01:37

    «Ўзбекнефтгаз» Ai-92 маркали бензин нархини 15 сентябрдан бошлаб арзонлаштиради

    15.09.2020, 00:25

    Ўзбекистонда 14 сентябрь куни 572 кишида коронавирус аниқланди. Етти бемор вафот этди

    14.09.2020, 23:55

    Қашқадарёда 855 нафар мактаб ходимида коронавирус аниқланди

    14.09.2020, 23:42

    Тошкентдаги янги Чўпонота кўпригининг қурилиш жараёни — суратларда

    14.09.2020, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.