• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Моуриньо ва Гвардиола миллиардер, бошқалар эса миллионер. Сўнгги 10 йилликда топ-мураббийлар трансферлар учун қанча сарфлаган?

    XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги ҳаддан зиёд қиммат трансферларга бой бўлди. Табиийки, бунда мураббийларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Ахир энг яхши мураббий ўз жамоасида энг яхши футболчиларни кўришни истайди. Демак, қуйида сўнгги 10 йил ичида трансферлар учун космик маблағлар сарфлаган (барча жамоалардаги фаолияти) топ-даражадаги мураббийлар ҳақида сўз боради.

    Эрнесто Вальверде — 808,26 миллион евро

    Фото: beIN SPORTS

    Фото: beIN SPORTS

    Рўйхатни «Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде очиб беради. У икки ярим йиллик фаолияти давомида учта йирик трансферни амалга оширган. 2017 йил август ойида Усмон Дембеле (138 миллион еврога), 2018- йил январда Филиппе Коутиньо (145 миллион еврога), 2019 йил июлда эса Антуан Гризманн (120 миллион еврога). Сўнгги ўн йил ичида мураббийга 36 нафар футболчи сотиб олиб берилган, улардан 33 нафари эса жами 405,26 миллион еврога тушган (ҳар бир трансфер учун ўртача 12,28 миллион евро).

    Бу вақт ичида Эрнесто «Барселона» билан тўртта, «Олимпиакос» билан учта, «Атлетик» билан эса битта совринга эга чиққан.

    Антонио Конте — 855,2 миллион евро

    Фото: Opta

    Фото: Opta

    Италиялик мураббий Эрнесто Вальвердега қараганда, бироз кўпроқ маблағ сарфлаган ва икки баравар кўп футболчиларни йиғган (73). Контенинг 40 миллион евродан қимматроқ фақат икки нафар ўйинчиси бор — Мората (66 миллион евро) ва Лукаку (74 миллион евро). Конте «Ювентус» билан бешта, «Челси» билан иккита соврин қўлга киритган. «Интер» билан эса ўтган мавсумда муваффақиятга яқин эди, аммо якунда барибир маррага етиб бора олмади.

    Карло Анчелотти — 969 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Анчелотти харидларининг аксарияти 25–40 миллион евро нарх оралиғида бўлиб, унинг энг қиммат трансферлар учлигига қуйидагилар киради: Гарет Бэйл (101 миллион евро), Хамес Родригес (75 миллион евро), Фернандо Торрес (58,5 миллион евро). 10 йил ичида Анчелоттига 44 нафар футболчини олиб беришган. У фақатгина «Наполи» ва «Эвертон» (ҳозирча) билан соврин юта олмаган. «Челси», ПСЖ, «Реал» ва «Бавария» билан эса камида биттадан кубок қўлга киритган.

    Диего Симеоне — 981,83 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аргентиналик мутахассис «Атлетико»ни 2011 йилдан бери бошқаради, шу боис унинг ушбу йилликдаги деярли барча трансферлари (979,06 миллион евро) Мадрид клубида амалга оширилган. Симеоне умумий ҳисобда 57 футболчини сотиб олган, бироқ уларнинг фақат бир нафаригина 100 миллион евродан ошган – Жоау Феликс (126 миллион евро). «Матрасчилар» бош мураббийи Испанияда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан. Аммо унга ҳамон Чемпионлар Лигаси бош соврини насиб этмаяпти.

    Массимилиано Аллегри — 1,03 миллиард евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Аллегри ушбу асрнинг иккинчи ўн йиллигида ўз таркибини кучайтириш учун бир миллиард евродан кўпроқ маблағ сарфлаган дунёдаги уч мураббийдан бири. Италиялик мутахассис сотиб олинган футболчилар сони бўйича ҳам етакчи ҳисобланади (84). Аллегри учун энг катта трансферлар «Ювентус»да амалга оширилган: Роналду (117 миллион евро) ва Игуаин (90 миллион евро). Унинг «Милан»даги энг катта хариди Ибрагимович бўлган. «Россонери» Ибрани Аллегрига олиб бериш учун «атиги» 24 миллион еврога сарфлаган.

    Аллегри ҳам Симеоне сингари Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмаган, бироқ «Ювентус» билан 11 та, «Милан» билан эса 2 та совринга эга чиққан.

    Жозе Моуриньо — 1,07 миллиард евро

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Моуриньонинг бешта энг катта трансфери «Манчестер Юнайтед»да амалга ошган. Булар: Погба (105 миллион евро), Лукаку (84,7 миллион евро), Фред (59 миллион евро), Матич (44,7 миллион евро), Мхитарян (42 миллион эвро). Аммо ҳар доим ҳам қиммат трансферлар ва совринлар ўртасида мувозанат бўлавермайди. Ажойиб молиявий имкониятларга қарамай, Моуриньо Манчестерда фақат Англия Суперкубоги, Лига Кубоги ва Европа Лигасида ғолиб бўлган. Шунингдек, португалиялик мутахассиснинг ҳисобида «Челси» билан иккита, «Реал» билан учта соврин бор.

    Хосеп Гвардиола — 1,12 миллиард евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити»даги тўрт йили давомида Гвардиола янги футболчилар учун 781,41 миллион евро сарфлаган, аммо унинг бирон бир хариди 100 миллион евродан ошмаган. Унинг энг қиммат трансфери 70 миллион еврога харид қилинган Родри ҳисобланади.

    Совринлар борасида эса Гвардиолада ҳаммаси жойида. У 2010/2011 йилги мавсумдан бошлаб «Барселона» ва «Бавария»да еттитадан, «Манчестер Сити»да эса саккизта кубокка эга чиққан.

    Бошқа мақолалар:

    • Черандан Машариповгача. Суперлиганинг энг қиммат футболчилари ҳақида
    • Эшагидан тўқими қиммат. Ўз жамоасига керак бўлмай қолган 5 нафар футбол юлдузи ҳақида
    • Номи улуғ, супраси қуруқ. Ўйнамасдан миллионлаб евро топаётган 10 нафар таниқли футболчи ҳақида
    • Қари билганни пари билмас. Қаришни билмайдиган дунёнинг айни дамдаги энг яхши 8 футболчиси ҳақида
    • Погба, Азар ва Мбаппе. Европадаги энг қиммат ака-ука футболчилар ҳақида
    • Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида
    • Санедан Ҳаверцгача. Ушбу ёзда амалга оширилган энг асосий трансферлар ҳақида

    14.09.2020, 16:00   Изоҳ (0)   19363
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг томошабинларсиз ўтказилади

    14.09.2020, 15:02

    ПСЖ 9 йил ичида илк бор «Марсель»га ютқазди. Бош ҳакам ўйинда 17 та карточка кўрсатди, шундан 5 таси қизил

    14.09.2020, 14:17

    «Абадий ижарачи»: 15 марта турли клубларга ижарага берилган футболчи АПЛда дебют қилди

    14.09.2020, 13:03

    Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини қачон якунлайди? Спортчининг ўзи жавоб берди

    14.09.2020, 12:07

    ПСЖ Франция чемпионатида 42 йиллик антирекордини такрорлади

    14.09.2020, 11:31

    Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятида илк бор мавсумнинг биринчи ўйинида мағлуб бўлди

    14.09.2020, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Москва ва Пхеньян ўртасида илк бор тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилади

    Дунё | 15 июл, 10:21

    “Ўзгидромет” 4 кун жуда иссиқ ҳаво бўлишидан огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 15 июл, 10:08

    “Барселона” Луис Диас трансфери бўйича “Ливерпуль”дан чегирма кутмоқда

    Спорт | 15 июл, 10:06

    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

    Реклама | 15 июл, 10:02

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    Илм-фан | 15 июл, 09:59

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.