Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжи билан бўладиган жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва мусобақа томошабинларсиз ўтказилишини таъкидлади.
Жангдан икки ҳафта олдин Абу-Дабида бўлишингиз керак. Аммо биз жангдан 40 кун олдин бу ерга етиб келдик. Биринчи ўн кун давомида иқлим шароити ўз таъсирини ўтказмоқда. Октябрь ойининг охирига қадар тўлиқ тайёр бўламан. Доғистондан фарқли равишда чўл (Абу-Даби) иқлими бошқача. Мен жанг учун оптимал формада бўламан.Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.Турнир ёпиқ бўлади, мухлислар бўлмайди. Шу тариқа яқинларим мени арена ташқарисида, меҳмонхонада кутади.
Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи иштирокидаги жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҲАВОЛА.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)