Pierpaolo Лаццарини исмли дизайнер «Авангард» номли ҳашаматли яхта лойиҳасини тақдим этди, деб хабар беради New Atlas.

Фото: New Atlas

Кема ўзининг ташқи кўриниши худди оққушга ўхшатиб қўядиган ҳаракатланувчи кран билан жиҳозланган бўлиб, у кичикроқ катерни сувга туширишга мўлжалланган. Шунингдек, унинг бортидан бир нечта вертолёт майдончаси, гараж ва юқори палубада бассейн ўрин олган — барча тизим қуёш батареялари ва Rolls-Royce турбореактив двигателида ишлаши керак.

Фото: New Atlas

«Мега-яхта»ларнинг энг арзони 500 миллион долларни ташкил этади. Бундан ташқари, унда тўлиқ экипаж билан саёҳат қилиш учун «кичикроқ давлатнинг бюджети» керак бўлади.

Фото: New Atlas

Шунча янгиликларга қарамай «Авангард» дунёдаги энг қиммат яхта ҳисобланмайди. Ушбу мақом россиялик бизнесмен Роман Абрамовичнинг Exlipse кемасига тегишли. Яхта барча жиҳозлари билан 1,2 миллиард доллар туради.

Фото: New Atlas

Фото: New Atlas

Фото: New Atlas