Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларини 2,5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Г. чет эл валютасининг қалбаки эканлигини олдиндан била туриб, сотиб юборишни кўзлаган.
У фуқаро М.га қалбаки 400 АҚШ долларини 2,5 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)