Uzbekistan Airways 2020 йил 24–25 сентябрь кунлари Тошкент—Токио—Тошкент йўналиши бўйича қатнов амалга оширишини маълум қилди.
Хабарга кўра Тошкент—Токио авиарейсининг Тошкентдан кетиш вақти 24 сентябрь соат 22:05, Токиога қўниш вақти эса 09:40 (1 соат фарқ бўлиши мумкин).
Токио—Тошкент йўналишидаги парвоз эса 25 сентябрда Токиодан соат 11:05 да амалга оширилади ва самолёт Тошкентга 16:10 да қўнади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг Uzbekistan Airways sales филиалида ва расмий веб-сайтида (шу жумладан АО мобил иловаси орқали) ҳамда Uzbekistan Airways ташувларини сотиш агентликлари офисларидан сотиб олиш мумкин, дейилган хабарда.
Аввал Ўзбекистон Россия билан халқаро авиақатновларни сентябрь ойи давомида тиклаши мумкинлиги хабар қилинган. Uzbekistan Airways АЖ ҳан халқаро йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни қайта тиклашини маълум қилган
Изоҳ (0)