• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    8 сентябрь – миллионлар ўқишни орзу қиладиган Гарвард университети ташкил этилган кун

    Гарвард университети энг машҳур, энг нуфузли, энг эски, энг бой эпитетлари билан ном қозонган обрўли университетлардан бири сифатида эътироф этилади. АҚШ давлат котиби, машҳур сенаторлар, конгрессменлар, сиёсатчиларнинг маърузаларини Гарвард университети аудиторияларидан туриб тинглашни миллионлаб абитуриентлар орзу қилади. Бундай имконият эса Гарвард университетида ширин тушдан воқеликка айланади.

    Гарвард олий таълим даргоҳи нафақат АҚШдаги, балки дунёдаги энг нуфузли таълим даргоҳлари сирасига киради. Университет атрофидаги зангори чимлар, бой кутубхона, юқори курсларнинг энг дабдабали битирув кечалари, қадимий анъаналар билан боғлиқ маросимлар, таниқли олимларнинг маърузалари Гарвардда таълим олиш истагида бўлган миллионлаб ёшларни ўзига оҳанрабодек жалб қилади. Бугун «Дарё» нашри университет ташкил этилгани муносабати билан унинг тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гарвард университети тарихи

    Гарвард университети Америка қитъасида дастлабки манзил колониялари пайдо бўлганидан 16 йил ўтиб, 1636 йилда ташкил топган. Университет ташкил топган илк йилларда даргоҳда бир ўқитувчи 9 талабага таҳсил берарди. Асосан, ўша кезларда университетда Инжил асослари, математика ва лотин тилидан дарс бериларди. Кўпчилик ўйлаганидек, Жон Гарвард университетнинг асосчиси бўлмай, у фақат университетнинг ривожланиши учун университет кутубхонасига улкан сармояси билан ёрдам берган шахс сифатида тарихда эсланади. Айнан шу сабабдан ҳам унинг исми Гарвард тарихида қолган, деса ҳам бўлади.

    Гарварддаги олий таълим тизими

    Гарвард кўп профилли олий таълим марказларидан бири саналади ва бу ерда ҳар қандай фанни ўқиш имконияти мавжуд. Талабалар бакалавр, магистр, докторлик ёки МБА (бизнес бошқаруви магистрлик даражаси)ни олиш учун қунт билан таҳсил олади. Олий маълумотга эга бўлганлар бакалавр даражасига топшира олмайди. Хорижлик талабалар эса АҚШ фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва имтиёз асосида университетда ўқиш имкониятига эга. Эътиборли жиҳати шуки, Гарвардда таҳсил олишда Liberal Arts йўналиши устувор.

    Бошқача қилиб айтганда, талабалар табиий, ижтимоий, гуманитар ва санъат йўналишларида умумлаштирилган билим олади. Талабалар ўзларига ёққан исталган фанни ўқиш ҳуқуқига эга. Дейлик, сиз тарих йўналишида ўқийсиз, сиз география, ҳуқуқ, адабиёт, санъат каби йўналишлардаги дарсларни ҳам асосий йўналишингизга қўшиб олсангиз бўлади. Ҳозирда Гарвардда 20 минг атрофида маҳаллий ва хорижлик талабалар таълим олади. Талабаларнинг аксари МБА (бизнес бошқаруви магистри) даражасини олиш учун таълим олаётган аспирантлардан иборат.

    Гарвард университети унчалик ҳам катта эмас, кичик ҳам эмас, бор-йўғи 85 гектар майдонда қад ростлаган. Гарвард ҳудудида учта кампус жойлашган бўлиб, улар ўзаро метро, автомобиль ва велосипед йўлаклари билан боғланган. Гарвард бизнес мактаби эса дарёнинг нариги тарафида жойлашган бўлиб, унинг майдони 145 гектарни ташкил қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гарвард талабалар шаҳри ҳамдир. Бу ерда супермаркетлар, ресторан, бар, кафелар ва ҳаттоки Гарварднинг ўз жиноят олами ҳам мавжуд. Қоқ тунда қимматбаҳо Rolex соатини тақиб олиб кетаётган бўлсангиз, сизни ҳеч ким бу талаба экан, деб йўлингизни тўсмай, тунамаслигига кафолат йўқ. Статистик маълумотларга кўра, 2008 йилда Гарвард университети кампусларида 48 ҳолатда номусга тегиш, 10 ҳолатда талончилик, 15 ҳолатда йўлтўсарлик, 750 ҳолатда ўғирлик қайд этилгани маълум қилинган. Гарвард университетида муваффақиятли таҳсил олаётган талабалар университетга яқинроқ ҳудудларда яшаш имтиёзига ҳам эга.

    Гарвард университети бой кутубхонаси, санъат галереяси, табиат музейига эга. Шунингдек, Гарвард ўзининг оммавий ахборот нашрларига ҳам эга.

    Гарвардда ўқиш бўйича йўриқнома

    Гарвард непотизмлар билан чиқишмайдиган таълим муассасаси. Гарчи сен кимсан Гарвард ректорининг ўғли ёки қизи бўлсанг-да, ўз меҳнатинг билан муваффақият қозонишинг керак. Фалончининг ўғли ёки қизи, баҳоси аъло бўлсин домласи, қабилидаги гап сўзлар бу ерда ишламайди. Университетда ўқиш учун абитуриент олий таълимгача бўлган таълимда эришган муваффақиятларини кўрсата билиши лозим. SAT имтиҳонидан сўнг абитуриентлар Гарвардга ҳужжат топширишлари мумкин.

    Гарвард университети абитуриентнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, қабул қилишга рози бўлиши учун ундан энг камида 1 460 балл олиши талаб қилинади. Шунда ҳам бу қабул қилиниш учун асос бўлмаслиги мумкин. Миллионер ота-оналар кўпинча ўз фарзандларининг Гарвардда ўқишлари учун университетнинг моддий техник базасини яхшилаш учун кўмак беришга иштиёқ билдиради, бироқ тартиб барча учун бир деган қоида амал қилади: аввал фарзандингиз тестни топширсин, молиявий кўмак қочмас.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Гарвардда ўқиш нархи

    Ҳозирги тараққий этган даврда ҳисоб-китобларни кредит карталарисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бундай тартиб Гарвардга ҳам тегишли. Кредит карталари Гарвард талабасининг асосий ҳамроҳидир. Гарвардда таҳсил олиш учун талаба бошқа харажатларсиз ўқишнинг ўзи учун 49 653 АҚШ доллари тўлашига тўғри келади. Хона ижараси, аъзолик бадали, тўгарак ва шахсий харажатлар қўшилганда университетда ўқиш 75 минг АҚШ долларидан 80 минг АҚШ долларигача бўлиши мумкин.

    Яна бир қизиқарли жиҳат шундаки, ҳамма ҳам Гарвардда 80 минг доллар тўлаб таҳсил олмайди, университет энг иқтидорли талабалар учун ўқиш пулининг 40-100 фоизини қоплайдиган грант ва стипендиялар таъсис этган. Бу эса энг иқтидорли талабаларгина Гарвардда кам харажат билан ўқиш имконига эга, деганидир. 2019/2020-ўқув йилида Гарвард 142 мамлакатдан жами беш мингдан ортиқ талабани ўз қучоғига қабул қилди. Статистик маълумотларга кўра, қабул қилинган аксар талабалар Осиё қитъасидан. Ирқи, миллатидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар Гарвардга келган талабаларни фақатгина билим олишга бўлган иштиёқ, муҳаббат бирлаштиради.

    Айнан шу жиҳати билан ҳам АҚШ университетлари Ўзбекистондаги университетлардан фарқ қилади. АҚШнинг саккиз нафар президенти Жон Адамс, Жон Куинси Адамс, Резрфорд Хейс, Теодор Рузвельт, Франклин Рузвельт, Жон Кеннеди, кичик Жорж Буш ва Барак Обамалар айнан Гарвард университетида таълим олган. Бил Гейц, Мет Дейвон, Марк Цукерберг, Уильям Херст каби академик ҳаётда бахтини топмаган, аммо шахсий ҳаётда муваффақиятга эришган инсонлар ҳам ўзларининг олий таълимдаги қадамларини айнан Гарвардда бошлаган.

    Бугун Гарвард дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтингида 3-ўринда туради. Бундай натижани университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўз билим ва тажрибаларини тинмай оширишга аҳд қилганликлари билан изоҳлаш мумкин.

    Университет ҳақидаги қизиқарли фактлар:

    • Гарвард университети майдони 4 мингта футбол стадиони майдонига тенг;
    • Ҳар йили Гарвард қабул комиссияси ўқишга топширилган аризаларнинг 100 тасидан 94 тасини рад этади;
    • 1970 йилдан бери Гарвардда тижорий мақсадда фильм олиш тақиқланган. 2010 йилда суратга олинган «Ижтимоий тармоқ» фильмида Гарвард ҳақида гап кетса-да, фильм умуман бошқа жойда суратга олинган;
    • 2019/2020-ўқув йилида Гарвардга хайрия қилинган маблағлар 40,9 миллиард долларни ташкил қилган бўлиб, бу 2018 йилга солиштирганда 1,7 миллиард долларга кўпдир;
    • 1912 йилда кашф этилган астероидга университетга ҳурмат сифатида 736_Гарвард деб ном берилган.
    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    08.09.2020, 23:35   Изоҳ (0)   33663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда бундан 40 йил олдин ўлган Пржевалский оти клонлаштирилди

    08.09.2020, 21:22

    Асалари заҳри кўкрак саратонини даволашга қодир эканлиги аниқланди

    05.09.2020, 15:35

    Олимлар оёқ учида юриш озишга ёрдам беришини аниқлади

    02.09.2020, 09:28

    Индонезия олимлари коронавируснинг мутацияга учраган штаммини аниқлади

    01.09.2020, 09:37

    Олимлар кундузги уйқу ўлим хавфини оширишини аниқлади

    27.08.2020, 19:17

    Америкалик олимлар семизлик ва COVID-19 оқибатида юзага келадиган ўлим ўртасидаги боғлиқликни аниқлади

    27.08.2020, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.