Американинг Виржиния штатидаги Бостон шаҳрида яшовчи Тони Майлсга бирданига 20 та лотереяда ютуқ чиқди. Сотиб олинган лотереянинг барчаси ютуқли бўлган, деб ёзади УПИ.
Майлс 20 та бир хил лотерея чипталарини сотиб олган ва улардан 1, 9, 2, 9 рақамларини белгилаб чиқди.
Сўнгра лотерея учун эълон қилинган рақамлар Майлс қайд этган сонлар билан бир хил чиқди ва лотереянинг ҳар бири 5 минг доллардан олиб келди.
Умумий қилиб айтганда, Майлс 20 та лотерея ортидан 100 минг доллар олишга муваффақ бўлди, пулларни қарз ва кредитларини тўлашга сарфламоқчи.
Изоҳ (0)