Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида ўтказилган Германияга қарши ўйиндан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Умид охирги бўлиб ўлди, биз эса ғалабага ташна ва ўзига ишонган жамоамиз. Агар Германия ғалаба қозонганида адолатсизлик бўларди. Биз кўп куч сарфлаган бўлсак-да, фақат охирида мақсадимизга эришдик. Вазият оғир эди, аммо биз ишондик, интизомни сақладик ва ўзимиз муносиб бўлган натижага эришдик.Германияда бўлиб ўтган учрашувнинг 51-дақиқасида Тимо Вернер немисларнинг тезкор ҳужумини гол билан якунлаган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Хосе Гайя гол уриб, испанларга бир очко тақдим этди.Умуман олганда дебют қилган йигитлар яхши ўйнади. Улар жасур, ғалабага ташна ва Испанияни кучайтирмоқчи. Улар энди нафақат умидвор футболчилар, балки биз учун муҳим ўйинчилардир. Ла Роха (Испания терма жамоаси) сафида уларнинг бўлиши яхши.
Серхио Рамос, Испания терма жамоаси футболчиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)