Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Равшан Умрзоқов (10-1, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини 12 сентябрь куни ўтказади.
Равшан Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида иштирок этади. Ўзбекистонлик боксчига эса украиналик енгилмас спортчи Зоравор Петросян (8-0, 3 КО) рақиблик қилади. Петросян шу кунга қадар проф рингда саккизта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Уч бор рақибларини нокаутга учратган.
Умрзоқовнинг профессионал рингдаги жанглари сони 11 тани ташкил этмоқда. У 10 та жангда рақибларини мағлуб этган. Ягона мағлубиятини эса 2020 йил 24 январида Эснейкер Корреадан (14-2-1, 2 КО) қабул қилиб олган.
Равшан Умрзоқов иштирокидаги жангларни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҲАВОЛА.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)