Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган Испанияга қарши ўйинда (1:1) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа Вернер 1994 йилдан кейин Испанияга қарши расмий ўйинлар доирасида гол урган биринчи германиялик футболчига айланди.
Ўшанда (охирги марта) Юрген Клинсманн испанлар дарвозасини ишғол этганди. Эътиборлиси, ўша вақтда Вернер ҳали туғилмаган ҳам эди. Шундан сўнг жамоалар расмий ўйинлар доирасида икки марта тўқнаш келган. Евро—2008 ва ЖЧ—2010 ярим финалида испанлар немислар устидан бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Маълумот ўрнида, 1996 йилда туғилган Тимо Вернер янги мавсумни «Челси» сафида бошлайди. У 2019/20 йилги мавсумда («Лейпциг» сафида) Бундеслиганинг 34 учрашувида майдонга тушиб, 28 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)