ПСЖ клубининг яна уч нафар вакилида 3 сентябрь куни коронавирус аниқланди ва Париж клубдаги касалланган сони олти нафарга етди.
Касалликни юқтириб олган футболчилар — Мауро Икарди, Кейлор Навас ва Маркиньос. Аввалроқ Неймар, Анхель ди Мария ва Леандро Паредес COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани хабар қилинганди.
Юқоридаги футболчиларнинг барчаси таътилни биргаликда Ибицада ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар 10 сентябрь куни Лига 1 мусобақасининг 2-тури доирасида «Ланс»га қарши ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)