Футбол бўйича Қатар юлдузлар Лигасининг 2020/21 йилги мавсумига 3 сентябрь, пайшанба куни старт берилди.
Мавсумнинг илк ўйинида «Қатар СК» «Ал-Ғарафа» майдонига сафар қилди ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, чемпионатни мағлубият билан бошлади.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Рашидов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва сариқ карточка ишлаб олди.
Хави қўл остидаги «Ас-Садд» сафарда 5 та гол уриб ғалаба қозонди. Санти Касорладан дубль (видео)
Қатар юлдузлар Лигаси
1-тур баҳси
«Ал-Ғарафа» — «Қатар СК» 2:0
Голлар: 1:0 – 7 Аҳмед Аъла Элдин, 2:0 – 52 Софьян Ҳанни.
Огоҳлантириш: Сардор Рашидов (43), Носир Баҳш (53), Софьян Ҳанни (60).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)