• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Оддий талабаларнинг катта муваффақияти. Google ташкил топганига 22 йил бўлди

    Бугун кимга интернетда нима керак бўлса, уни қидириш учун албатта Google сайтидан фойдаланади. Шубҳасиз, интернетни Google’сиз деярли тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозир бундан йигирма икки йил олдин, 1998 йил 4 сентябрь куни пайдо бўлган Google’дан муваффақиятлироқ компанияни ҳам тасаввур қилиш қийин. «Дарё» сана муносабати билан Google тарихи ва қизиқарли маълумотлар билан таништиради.

    Сергей Брин ва Ларри Пейж.

    Сергей Брин ва Ларри Пейж.
    Фото: Google Photos

    Компаниянинг таъсисчилари оддий талабалар Сергей Брин ва Ларри Пейж эди. Улар ўзаро дўстлик ришталарини боғлаган пайтларда биргаликдаги фаолиятлари қандай натижаларга олиб келишини билмаган бўлса керак. Аммо ҳозир уларнинг меҳнат маҳсули ҳамма учун тушунарли – ҳар куни Google қидирув хизмати юз миллионлаб одамларга фойдали маълумотларни топишга ёрдам беради ва компаниянинг маҳсулотларидан, жумладан, смартфонлар ва барча турдаги онлайн хизматларидан ҳатто болалар ҳам бемалол фойдаланади.

    Ҳаммаси қандай бошланганди?

    Москвада туғилган Сергей Брин беш ёшлигида оиласи билан АҚШга кўчиб ўтади. Сергей учун мактаб дастури жуда зерикарли туюлса-да, у иқтидорли ва ниҳоятда ақлли бола сифатида ўқишда жиддий натижаларни кўрсата бошлайди. Дунёга машҳур АҚШдаги Стэнфорд университетига ўқишга киргач, Сергей Брин дўсти ва келажакдаги ҳамкори Ларри Пейж билан танишади ва у билан жуда тез дўстлашиб кетади. Чунки бу ёш йигитларнинг дунёқараши ва қизиқишлари бир-бирига жуда яқин эди.

    Уларнинг ўртасида умумий ўхшашликлар жуда кўп эди – иккаласи ҳам мақсадга эришиш йўлида курашувчан, ақлли ва ҳар иккаласининг асосий қизиқиши компьютерлар эди. Бундан ташқари, ўша пайтларда дунёда аллақачон интернет деган «мўъжиза» мавжуд эди, аммо соҳада қидирув тизимлари билан боғлиқ жуда катта бўшлиқ бор эди. Шу сабабли фойдаланувчиларга керакли маълумотларни топиш жуда қийинчилик туғдирарди. Ушбу сабаблар икки ёш йигитнинг ўз қидирув тизимларини яратиш учун қаттиқ киришишларига туртки бўлиб, бу ғоя уларнинг ҳаёт мазмунига айланди.

    Googol’ми ёки Google?

    Ҳа, дастлаб ёш тадбиркорлар ўзлари яратган маҳсулотни айнан Googol деб атамоқчи бўлган эди. Гап шундаки, бу лойиҳани молиялаштиришга рози бўлган ягона инвестор пул ўтказишда хатолик туфайли компания номини Google деб ёзиб юборади, Сергей Брин ва Ларри Пейж эса пулни олиб, тақдир тақозоси билан Google деб номланган лойиҳа устида ишлашни бошлайди.

    Фото: Google Photos

    Дастлаб улар кичик гаражда ишлайди. Ўша пайтлар уларнинг атиги иккита ёрдамчиси бор эди. Уларда реклама учун сармоя бўлмаганига қарамай, ўз қидирув тизимларини оммалаштиришга қаттиқ киришишади. Улар барча даромадларини бизнес активларини кенгайтиришга сарфлайди.

    Лойиҳа бошланганидан тахминан бир йил ўтиб, Америкадаги барча йирик газеталар у ҳақда ёзади. Дўстлар тиним билмай ишлайди, улар ўз қидирув тизимларини игна билан қудуқ қазигандай сабр билан ишлаб чиқди, ҳар иккиси ҳам максималист бўлмаса-да, аммо хаёлда улкан режаларни орзу қилишди, орадан йиллар ўтиб эса бу режалар улар тасаввур қилганидан ҳам яхшироқ амалга ошди.

    «Шайтондан ҳам ёмонроқ ким?»

    Бу фойдаланувчилар орасида Google қидирув тизимини оммалаштирган машҳур иборадир. Гап шундаки, Google ўз ривожланишини давом эттираёган бўлса-да, кўплаб фойдаланувчилар ушбу қидирув тизимидан олинган маълумотдан фойдаланишни бошлаб юборганди. Компания эса бу пайтда беихтиёр More Evil than Satan (шайтондан ҳам ёвузроқ) деб номланган кулгили ҳазилни яратди, бу  қуйидагича тушунтирилади: шу сўзларни қидирувга киритсангиз Microsoft ва Disney компаниялари иблисдан ҳам ёвузлар қаторида биринчи ўринларда туради.

    Орадан бироз вақт ўтгач, ишлаб чиқувчилар бунга изоҳ берди. Улар қидирув тизими буни ўзи ўйлаб топмаслигини, у шунчаки интернетда ушбу компаниялар билан бирга келадиган умумий сўзлар туфайли шундай натижа чиқариб беришини айтди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар ушбу компаниялар бенуқсон обрўга эга бўлганларида, қидирув тизими уларни ушбу рейтингнинг биринчи поғоналарига қўймасди.

    Ақл бовар қилмас муваффақият

    Бир миллион доллар капитали билан рўйхатдан ўтган компания атиги олти йил ичида ўз акциялари нархини 100 миллион долларга кўпайтирди. 2007 йилда эса компания 66 миллиард доллар капиталлашуви билан мақтана оларди! Бу нафақат ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчиларини, балки бошқа кўплаб йирик брендларни – Coca Cola, Marlboro, General Electric’ларни муваффақиятли ортда қолдиришга имкон берганди.

    Бугун Google ташкил топганига 22 йил тўлди. Компаниянинг ҳозирги нархи эса бир триллион долларга етди. Ушбу компаниянинг муваффақият ҳикояси узоқ вақтдан бери ёш тадбиркорлар учун намуна бўлиб келмоқда. Улар ҳатто махсус «Google яратиш» иборасини ўйлаб топди, бу эса ўз навбатида маълум бир бизнес стратегиясиз катта пул ишлашни англатади.

    Фото: Google Photos

    Бошқа лойиҳалар

    Қидирув тизимининг ривожланиши билан бир қаторда Сергей ва Ларри ўзларининг қидирув тизими билан муваффақиятли ўзаро алоқада бўлиши мумкин бўлган бошқа лойиҳаларни ҳам ишлаб чиқди. Бироздан сўнг келажакда яхлит бирлашиши мумкин бўлган мустақил лойиҳалар пайдо бўла бошлади. Android операцион тизимига ҳуқуқларни сотиб олиб, улар Apple билан муваффақиятли рақобатлаша олди.

    Google’да ишлаш – орзу

    Компаниянинг барча лойиҳалари билан танишиш учун анча вақт керак бўлади. Аммо уларни ўрганиш бошқа, уларни ривожлантириш эса бошқа нарса. Ҳар йили дунёнинг энг кучли дастурчилари Google’га келади. Дастурчиликни ўргана бошлаган ёшлар бу ерда ишлашни орзу қилади, шунга интилади, лекин йўл ҳамма учун ҳам очиқ эмас. Аммо иш шароитлари ҳақиқатан ҳам жаннатга ўхшайди. Мазали нонушта, энг яхши ошпазлар тайёрлаган овқатлар, қулай дам олиш ёки ўйлаш учун барча шароитлар, видео ўйинлар, стол ўйинлари, муносиб иш ҳақи ва албатта, ҳаракатларнинг тўлиқ эркинлиги! Бу ерда анъанавий шаблонлар мавжуд эмас, бу ерда сен учун бошлиқ ўйламайди, ҳар бир киши умумий ишга ўз ҳиссасини имкониятларидан келиб чиқиб қўшади, шунинг учун ҳар бир ходим Google манфаати учун ишлашдан хурсанд.

    Пул ўзгартира олмаган инсонлар

    Шундай қилиб, Сергей Брин ва Ларри Пейж оддий ғайрат ва кичик тушунмовчилик орқали глобал миқёсдаги компанияни яратиш мумкинлиги ҳақидаги идеал намунани яратди. Қизиғи шундаки, ўзларининг лойиҳалари бундай катта капиталлашувга эришиб, бу инсонлар ҳозирда дунёнинг энг бой инсонлари қаторида бўлса-да, улар ўзларининг очиқлигини, ҳазилкаш ва соддалигини сақлаб қолди.

    Улар бойликни ортидан қувмайди, энди бойлик уларнинг ортидан қувади, шундай бўлса-да, улар аввалгидек яшашни афзал кўради, қимматбаҳо машиналар ва ҳашаматли квартираларга эътибор бермайди. Оддий талабалар томонидан яратилган дунё миқёсидаги гигант компаниялар етарлича. Яна бир содда йигит бор, унинг фаолияти ҳам оддий меҳнат ва ақл устига қурилган. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    04.09.2020, 21:11   Изоҳ (0)   47070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадада сунъий интеллектга эга кўзойнак яратилди. У ўз эгасининг дангасалик қилишига йўл қўймайди

    04.09.2020, 15:47

    АҚШда қоғоздан Bluetooth-клавиатура яратилди (видео)

    04.09.2020, 09:43

    Австралияда оғриқни сезишга қодир электрон тери яратилди

    03.09.2020, 10:22

    Apple бехосдан ўз фойдаланувчиларини хавфга дучор қилди

    02.09.2020, 14:47

    Amazon АҚШда товарларни дронлар ёрдамида етказиб беришга рухсат олди

    01.09.2020, 18:21

    Xiaomi бир мамлакатдаги дўконлари сони бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    01.09.2020, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда экология бўйича ҳуқуқбузарларга 115 млрд сўм жарималар белгиланди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 16:35

    Ҳиндистондаги ҳодиса ягона эмас: тарихдаги энг йирик авиаҳалокатлар қаерда содир бўлган?

    Дунё | 28 июн, 16:15

    Тошкентда фуқаро инспекторга пичоқ билан тажовуз қилди (видео) 

    Ўзбекистон | 28 июн, 15:55

    Машҳур фильмларда кўпчилик сезмаган 17 хатолик

    Кино | 28 июн, 15:35

    Россия Трампни қизиқтирган литий конни эгаллаб олди

    Дунё | 28 июн, 15:15

    Нима учун ёзда касал бўлиш хавфлироқ: ичак инфекцияларининг олдини олиш бўйича оддий маслаҳатлар

    Маслаҳатлар | 28 июн, 14:55

    Польшада дунёдаги энг қадимги бумеранг топилди (фото)

    Дунё | 28 июн, 14:45

    Косондаги боғчада 2,5 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.