Тошкент шаҳри Миробод туманида хонадонга кириб, ўғрилик қилган шахс ушланди дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, 18 август куни Миробод тумани ички ишлар органларига 37 ёшли Малика С. мурожаат қилиб, унинг хонадонидан 11 500 000 сўм ва 3 600 АҚШ доллари йўқолгани ҳақида хабар берган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи шахс 39 ёшли Ғулом У. эканлиги аниқланган.
Тергов давомида маълум бўлишича, Ғулом У. хонадонга шахта орқали кирган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)