• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Англия юқори суди ўзбек пахтасини Европа Иттифоқига экспорт қилишга қарши даъвони рад этди

    Англия юқори суди ўзбек пахтасини Буюк Британия ва Европа Иттифоқига экспорт қилишга таъсир этиши мумкин бўлган халқаро савдо билан боғлиқ масалани суд тартибида қайта кўриб чиқиш ҳақидаги 2019 йилдаги даъвони рад этди. Бу ҳақда «Ўзпахтасаноат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Facebook / Ёшлар иттифоқи

    Фото: Facebook / Ёшлар иттифоқи

    Маълум қилинишича, судья Жеймс Холменнинг 2020 йил 23 июлдаги қарори техник сабабларга асосланади ва Ўзбекистонда мажбурий меҳнат мавжудлиги борасида бирор-бир ажримни назарда тутмайди. Бунинг ўрнига суд Германияда жойлашган ноҳукумат ташкилот томонидан Буюк Британия ҳукуматига қарши киритилган даъвони муайян ҳуқуқий асосларга кўра, жумладан, даъвогарда етарлича асослар мавжуд эмаслиги, даъвонинг академик ва эскирган характерга эгалиги боис рад этган.

    Даъвогарга 10 000 фунт стерлинг миқдорида суд харажатларини тўлаш мажбурияти юкланди ва даъвогар мазкур қарор устидан шикоят қилмаган.

    Пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришга масъул бўлган «Ўзпахтасаноат» АЖ суд ишига манфаатдор томон сифатида қўшилган ва даъвонинг мазмуни бўйича ёзма материаллар тақдим этган.

    «Англия суди даъвони рад этганидан мамнунмиз. Ушбу қарор техник сабабларга асосланган бўлса-да, Ўзбекистон жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришларни амалга оширмоқда ва илғор тажрибаларни барча соҳаларга татбиқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Иқтисодиётимиз изчил ўсиш кўрсаткичларини қайд этмоқда ва хорижий инвестициялар оқимининг ортиши кузатилмоқда, ушбу қарор эса халқимизнинг ҳаёт даражасини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини масъулият билан ишлаб чиқаришга ҳисса қўшаётган миллионлаб фермер ва меҳнаткашларнинг даромадини сақлаб қолишга ёрдам беради.

    Ўзбекистон ҳукумати нафақат мажбурий меҳнатни батамом тугатишга бел боғлаган, балки ушбу иллат қонун билан та’қиқланиб, унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган. Шу каби қонунбузарлик учун қатъий жавобгарлик, жумладан, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо белгиланган. Мамлакатимизда ушбу салбий амалиётнинг барча кўринишларини бартараф қилиш учун тарғибот ишлари олиб борилмоқда ва шу каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун ишонч телефонлари ташкил этилган. Ҳозирда ўзбек томони халқаро кузатувчилар билан масъулиятли етказиб бериш ҳақида шартнома лойиҳаси устида ишламоқда, ушбу битимлар келажакда ўзбек пахтаси ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнат унсурларидан ҳоли тарзда ишлаб чиқарилишининг кафолатларини мустаҳкамлайди», — дейди «Ўзпахтасаноат» вакили.

    Мавзуга доир: Меҳнат вазири COVID-19 оқибатларини юмшатиш учун Cotton Campaign’дан ўзбек пахтасига бойкотни тўхтатишни сўради

    Маълумот учун, узоқ йиллар давомида пахта терими мавсумида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис Ўзбекистон пахтаси халқаро жамоатчилик томонидан «қора рўйхат»га киритилган, етакчи ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилган эди. Халқаро меҳнат ташкилотининг Вашингтондаги офиси директори Кевин Кассиди эса ўзбек пахтаси бойкотини асоссиз деб эълон қилганди.

    2019 йилнинг 4 февралида ўша вақтдаги бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Вашингтонга ишчи ташрифида Cotton Campaign тўқимачилик маҳсулотларига қарши бойкотни бекор қилиш бўйича режасини тақдим этган эди.

    Cotton Campaign халқаро коалицияси вакиллари 27 январь—6 февраль кунлари Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлган эди. Улар билан бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ўзбекистон тўқимачилик саноатини бойкот қилишдан фойда йўқ, деб айтганди.

    03.09.2020, 11:43   Изоҳ (0)   31493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ўзганинг машинасидан 17 млн сўм пулни ўғирлаган шахс қўлга олинди

    03.09.2020, 10:35

    Бухорода Қизил китобга киритилган балиқларни ноқонуний овлаган фуқаро табиатга 33 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди

    03.09.2020, 10:09

    Мактабгача таълим вазирлиги тизимдаги йирик молиявий қонунбузарликлар ҳақида маълум қилди

    03.09.2020, 09:45

    Наманганда бозор яқинидаги автомашинадан буюм ва пулларни ўғирлаган қизлар қўлга олинди

    03.09.2020, 07:52

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди

    03.09.2020, 06:09

    Бухорода баландлиги 42 метр бўлган байроқ ўрнатилди

    03.09.2020, 03:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.