Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Пешку туманида улкан байроқ ўрнатилди, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги.
Қайд этилишича, туман марказидаги байроқнинг баландлиги 42 метр, бўйи 10 метр, эни эса 5 метр ҳисобланади.
«Давлат байроғининг ўрнатилганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир катта тантанага айланган. Мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Давлат байроғи бу ерга ташриф буюрган ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Қолаверса, ёш ўғил-қизларимизнинг ватанпарвар, ўз юртига содиқ, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 65 метр, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 50 метр, Фарғонада 67 метр, Андижонда 64 метр, Бухорода 65 метр, Навоийда 62,5 метр, Самарқандда 60 метр ва Ургутда 62 метр баландликда байроқ ўрнатилган.
Изоҳ (0)