Ҳакамлар ҳайъати Australian Geographic Nature Photographer of the Year 2020 танловининг ғолибларини эълон қилди. Австралия, Янги Зеландия, Антарктида ва Янги Гвинея табиатини ўрганаётган лауреатларнинг ҳаяжонли кадрлари «РИА Новости» фотолентасида экс этди.
Гран-при 2019 йилнинг ноябрь ойида Австралияни қамраб олган ва миллионлаб гектар майдонларни йўқ қилган ҳалокатли ўрмон ёнғинларини суратга олган Бен Бланшга топширилди.
Поссум кундузи қоя тошлар орасида яширинади, фақатгина кечалари ўзининг тешигидан чиқиши мумкин. Аммо бир куни жонивор адашиб кундузи чиққан ва шу заҳоти Мэтта Кленсининг тасвирига муҳрланган.
Чарльз Дэвис қорли «Фила дунёси» сурати учун «Монохром» номинацияси ғолиби бўлди.
«Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати» номинацияси бўйича Алекс Кидднинг денгиз тубида ҳайратланарли жуфтликнинг биргаликдаги ўйини акс этган сурати лойиқ деб топилди.
Тасмания иблиси − хавфли ҳайвон, жуда кўркам эмас, аммо ўтакетган ваҳший. Йиртқич билан учрашиш яхшиликка олиб келмайди. Лекин Жасмин Винк иблисдан қўрқмади ва «Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турлар» номинациясида мукофотни қўлга киритди.
Тоғларда ёруғлик ва соя ўйинларини маҳорат билан етказишга муваффақ бўлган Карл Странд «Пейзаж» номинацияси бўйича иккинчи ўринни эгаллади.
Экзотика учун узоққа бориш шарт эмаслигини Итан Манн ўз иши билан исботлади. Фотосурат қаҳрамони – дам олиш учун ҳар куни бир хил севимли шоҳобчага қайтиб келадиган ари. Сураткаш «Портфолио» номинацияси ғолиби деб топилди.
Яри Корнелис «Ҳайвонларнинг яшаш муҳити» номинациясида «Пўртана аждари» сурати билан рақибларга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
«Ҳайвонлар хатти-ҳаракати» номинациясида ғолиб бўлган Ричард Робинсон денгиз жониворлари гуруҳини уруғлантириш пайтида суратга олди.
«Мени унутма» сурати билан Дуг Гимеси «Бизнинг таъсиримиз» номинацияси бўйича иккинчи ўринни эгаллади.
«Сеҳрланган ўрмон» сурати билан Кевин Де Вре «Ботаника» номинацияси учун лойиқ кўрилди.
«Ҳайвон портрети» номинацияси бўйича Ричард Робертсон «Денгиз қоплони» сурати билан ғолиб бўлди.
Ричард Робинсоннинг юракни ларзага келтирувчи кадри «Бизнинг таъсиримиз» эътирофига сазовор бўлди.
«Латиф ва яшил» сурати ёшлар тоифасида Тесс Пойнерга ғолибликни олиб келди.
Дампер яриморолининг қаҳратон табиати нафақат Мет Битсонни, балки ҳакамлар ҳайъатини ҳам ҳайратга солди ва «Пейзаж» номинацияси ғолиби деб топилди.
Изоҳ (0)