Twitter’да R.Nover ники остидаги фойдаланувчи кўпчилик 40 ёшни қарилик ва ажинлар белгиси сифатида қарашларидан чарчагани, аслида эса умуман бошқача бўлиши мумкинлигини маълум қилди. У ўз суратлари билан бўлишиб, 40 ёшли бошқаларни ҳам бу каби стереотипларни йўққа чиқаришга чақирди.
43 ёшли аёлнинг пости машҳур тренга айланиб кетди: кўпчилик фойдаланувчилар ўз суратларини (ёки ота-онасининг суратларини) юбориб, йиллар ўтган сайин инсон янада гўзаллашишини исботлаб берган. Ўз навбатида, изоҳ қолдирувчилар суратлар остида мақтовлар ёзиб, тред иштирокчиларининг нақадар ёш кўринишидан ҳайратга тушмоқда.
Шунингдек, тредда баъзи эркаклар ҳам иштирок этган.
Изоҳ (0)