Буюк Британияда меҳмонлар жирафалар билан нонушта ёки кечки овқат тановул қилиши мумкин бўлган туристик комплекс қурилади, деб хабар беради The Sun.
Кентдаги меҳмонхона ва қўриқхона 2021 йилнинг ёзида очилиши керак бўлган жирафалар залини қуришни режалаштирган. Кутишлар варағида унга ташриф буюришни ҳозирда 9 минг киши кутмоқда.
XV асрга тегишли қайта қурилган бинодаги бутик-меҳмонхона ювиниш хонаси мавжуд 10 та ётоқхонага эга бўлади. Унинг ҳудудида, шунингдек, йилнинг исталган вақтида 40 нафар меҳмонни сиғдира оладиган кемпинг ҳам жойлашади.
Комплекснинг ўзига хослиги — қўриқхона ҳудудидаги ҳайдонлар уйга нонушта, тушлик ёки кечки овқат вақтида эшик ҳамда ойналар орқали уйга мўралаши мумкинлигида.
Меҳмонхоналарнинг бу каби концепцияси ҳозирда Найробида мавжуд.
Изоҳ (0)