Вьетнамлик эркак сочини 80 йил давомида олдирмаган, ҳозирда сочининг узунлиги 5 метрни ташкил қилади. Бу ҳақда National Geographic хабар беради.
Вьетнамда яшовчи Нгуэн Ван Чин исмли киши 92 ёшга кирган. У охирги маротаба сочини 12 ёшлигида олдирган. Қария узоқ умр кўришнинг сири унинг сочларида эканлигига ишонади. Ван Чин ўзи пайдо бўлган нарсага дахл қилмасликни таъкидлайди.
Ван Чиннинг сочини ҳеч нарса ўзгартира олмаслигини, агар уни кесгудек бўлса, бу дунёдан кўз юмишини айтади. Шунинг учун ҳам қария сочларини авайлайди, парвариш қилади, ҳамиша тоза сақлайди ва устига ёпинчиқ ёпади.
Вьетнамликлар соч ўсишини илоҳиёт билан боғлайди. Ван Чинга унинг 62 ёш ўғли ёрдам беради. Шунингдек, у ҳам отасининг сочини муқаддас санаб, уни олдирмаслик керак деб билади.
Изоҳ (0)