Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи этиб Комил Рашидов тайинланди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Комил Рашидов бунга қадар бош вазирнинг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Комил Рашидов Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Унинг аввал эгаллаб турган лавозимига эса Меҳриддин Хайриддинов тайинланган.
Изоҳ (0)