Бухоро вилоятида ўғриликка қўл урган навоийлик фуқаро қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро Н.О. Бухоро вилоятининг Когон туманида тунги соат 02:00 дан 03:00 гача бўлган вақт оралиғида фуқаро Ш.Ж.нинг очиқ қолдирилган эшигидан ҳовлисига кириб, эшиги қулфланмаган дўконидан 3 миллион 900 минг сўм нақд пул ўғирлаган.
Шунингдек, ҳовли бурчагига қўйилган музлаткич устида турган баҳоси 1 миллион 800 минг сўмлик бир дона Redmi 7 русумли уяли алоқа телефонини ҳам ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Когон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида фуқаро Н.О. қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)