• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда бўладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик ишларида 7,4 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди

    Самарқандда 2022 йилда ўтказилиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитига тайёргарлик ишларида жами 7,4 миллиард сўм пул талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш ва фаровонликни ошириш жамғармаси ташкил этилган. Жамғарма ҳисобидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигида ҳудудий инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида сув таъминоти ва канализация, ички йўллар, ижтимоий объектлар каби 10 та йўналишда қурилиш ва таъмирлаш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.

    Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Самарқанд шаҳрида навбатдаги саммитни ўтказишга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ўрганилганда бир қатор қонунбузарликлар қайд этилган.

    Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги қарорига асосан тузилган рўйхатдаги автомобиль йўлларига оид 4 та, ичимлик ва оқова сув тармоқларига оид 8 та объект қурилиши ноқонуний равишда, яъни пудратчиларни тендер орқали аниқламасдан, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш билан биргаликда олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, вилоятдаги объектлар қурилишида маблағдан тўғри фойдаланилиши устидан молиявий назорат ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назорат тўғри ташкил этилмаган. Бу эса ажратилаётган пулларнинг талон-торож қилиниши, ишларнинг сифатсиз бажарилишига сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

    Хабарда таъкидланишича, ҳозир аниқланган ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

    Хусусан, Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасининг 1,9 километрлик қисмида «Ф.Г.» МЧЖ ичимлик ва оқова сув тармоқларини ўрнатган, «С.Е.» УК кўчанинг айни шу қисмига асфальт ётқизган. Бироқ 2020 йилнинг апрель ойига келиб йўлда кўплаб нотекисликлар ҳосил бўлиб, ётқизилган асфальт яроқсиз аҳволга тушиб қолгани аниқланган.

    Сув тармоқларини тортиш ҳамда асфальт ётқизишнинг қонунийлиги ўрганилганда пудратчилар тендер ўтказмасдан танлангани, қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан параллель равишда экспертизадан ўтказилмасдан туриб олиб борилгани аниқланди. Шунингдек, оқова сув тармоғини тортишда қурилиш меъёрлари қўпол равишда бузилган. Жумладан, 85 миллион сўм пул қўшиб ёзиш орқали талон-торож қилинган.

    Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини бажаришда жами 7,4 миллиард сўм пул талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланган.

    «Қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилди», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: Самарқандда ШҲТ саммити учун меҳмонхоналар қуриш мақсадида уйларни бузиш режасидан воз кечилди

    28.08.2020, 14:58   Изоҳ (0)   21668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода қарийб 4 млн сўм пул ва телефон ўғирлаган навоийлик фуқаро қўлга олинди

    28.08.2020, 13:59

    Андижонда 300 граммдан ортиқ гашиш гиёҳванд моддасини 4000 долларга сотаётган фуқаро қўлга олинди

    28.08.2020, 13:34

    Тошкент вилоятида ноқонуний объектлар қурилишининг олдини олиш мақсадида ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади

    28.08.2020, 13:11

    Ўзбекистонда абитуриент рухсатномасини олиш соддалаштирилди

    28.08.2020, 12:58

    Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    28.08.2020, 12:35

    ЎРВИ аломатлари бўлмаган беморларда пневмония қандай аниқланиши айтилди

    28.08.2020, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00

    Покистон Хитой билан “бешинчи авлод” самолётлари сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Дунё | 29 июн, 15:45

    Пишган ва мазали меваларни танлаш бўйича 9 маслаҳат

    Маслаҳатлар | 29 июн, 15:30

    Россия стратегик бомбардимончилар ишлаб чиқариладиган ягона корхонасини кенгайтирмоқда

    Дунё | 29 июн, 15:15

    Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари саммити 2026 йилга қолдирилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 15:00

    Криштиану Роналду Саудия Арабистонини зиёрат қилишни тавсия қилди

    Спорт | 29 июн, 14:48

    Xiaomi камера, динамика ва микрофонли AI Glasses смарт кўзойнакларини эълон қилди

    Лайфстайл | 29 июн, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.