Россияда Максим Монахов исмли блогер (тахаллуси — Mamix) 10 минг литр Coca-Cola’ни сув ва уксус билан аралаштирди. Унинг сўзларига кўра, бунинг натижасида «дунёдаги энг катта Coca-Cola фаввораси» пайдо бўлган. Монахов ушбу тажрибани ўтказишга 700 минг рубль (9200 доллар) сарфлаган.
Аввалига Mamix ҳамда унинг ёрдамчилари чиқиндихонага бориб у ердан занглаб кетган улкан бочкани топган. «Уни тозлаш, кераксиз тешикларини беркитиш ва охир-оқибат зангларини йўқотиш учун сайқаллаш керак бўлди», — дейди Монахов. Бочка «реставрацияси» учун икки кунга яқин вақт кетган.
Шундан сўнг Mamix ва тажрибанинг бошқа иштирокчилари кенг далага йўл олган (Coca-Cola учун эса бешта фургон керак бўлган). Дастлаб бутилкадаги ичимликнинг гази чиқиб кетмаслиги учун у қопқоқли кўк бочкаларга тўкилган. Шундан кейин уларнинг ичидаги суюқлик катта бакка узатилган. Бакнинг устки қисмида узун трубали резервуар ўрнатилган бўлиб, унда сода сақланган.
Барчаси тайёр бўлгач, Coca-Cola сув ҳамда уксус билан аралаштирилган. Тажриба муваффақиятли якунланган: Монахов ҳамда унинг дўстлари Cola ёмғири остида қолган. Видео охирида Mamix’нинг айтишича, мазкур тажрибани ўтказиш учун тўрт йил тайёргалик кўрган.
Изоҳ (0)