Telegram’да Беларусь байроғининг эможиси энди одатдагидек қизил-яшил эмас, оқ-қизил-оқ рангли байроққа алмаштирилган. Беларусдаги мухолифат мамлакатда 9 августдан бери давом этаётган норозилик намойишларида айнан оқ-қизил-оқ рангдаги байроқдан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар қилди.
Оқ-қизил-оқ рангдаги байроқни фаоллаштириш учун мессенжерда «Катта эможи» бандини фаоллаштириш лозим (инглиз тилида Large emoji).
Бироқ хабарда эможидан бошқа яна матн бўлса, у ҳолда байроқ қизил-яшил рангдаги одатий ҳолида қолади.
Беларуснинг «Мир» радиоси ўз Telegram каналида эможининг алмаштирилишини фитна деб атади, шунингдек, бу каби ҳолатларга тушмаслик йўлларини ҳам тушунтирди. Постга Гитлернинг нацистлар рамзи билан бирга тушган сурати илова қилинган. «Белта» агентлиги мазкур хабарни қайта кўчириб эълон қилган.
Мавзуга доир: Беларусда нима гап? 25 августнинг асосий воқеалари
Изоҳ (0)