«Навбаҳор» футболчилари ва ходимлари Coca-Cola Суперлига 12-тури доирасида ОКМКга қарши кечадиган баҳс олдидан COVID-19 га тест топширди.
Профессионал футбол Лигасининг (ПФЛ) маълум қилишича, наманганликлар клубининг олти нафар футболчиси ва беш нафар ходимида инфекция борлиги аниқланган. Ҳозирда улар изоляцияга олинган ва шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Клуб ихтиёридаги қолган футболчиларнинг ҳолати қониқарли даражада.
ОКМК — «Навбаҳор» учрашуви 25 август куни 19:00 да бошланади.
Маълумот учун, рестарт вақтида ўйинларни ўтказиш борасида ПФЛ ишлаб чиққан регламентга кўра, агар жамоа ихтиёрида 16 нафардан кам бўлмаган майдондаги футболчилар ва 2 нафар дарвозабон бўлса, клуб ўйинга тайёр дея ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)