Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХ инспектори томонидан тасвирга олинган видео тармоққа жойланди. Видеода ҳайдовчи автомобиль бошқарувига рухсат берадиган ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда 35 кишини Changan русумли автомашина юкхонасида олиб кетаётгани қайд этилган.

Фото: Видеодан скриншот

ЙҲХ инспектори тўхтатган автомашинанинг Ислом исмли ҳайдовчиси кабинадаги йўловчилар билан бирга жами 37 кишини олиб кетаётгани аниқланган. Ҳайдовчидан ҳужжатлари сўралганда у ҳужжатлар уйда қолганини айтган.

Юкхонадаги одамлар орасида ёш болалар ҳам борлиги аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан қонун доирасида чора кўрилган.