• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 24 август куни 402 кишида коронавирус аниқланди. Етти бемор вафот этди

    Ўзбекистонда 23 август соат 23:00 дан 24 август соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 402 та ҳолат қайд этилди. Бу сўнгги 48 кун ичидаги энг кам касаллик аниқланган кунлар орасида 21 августдаги кўрсаткичдан (381 та ҳолат) кейинги иккинчи натижадир. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39348 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 280, «Дарё» ҳисоби бўйича 289 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 280, «Дарё» ҳисоби бўйича 289 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 402 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 262 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 116 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 10 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 5 нафар;
    • Андижон вилоятида — 4 нафар;
    • Навоий вилоятида — 3 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 2 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида 262 кишида коронавирус аниқланди. Августда учинчи марта пойтахтда бир кунда аниқланган касалланиш ҳолатлари 300 тага етмади. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (21 август) 227 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 9362 та янги ҳолат аниқланди. Касалланганлар сони бўйича 2—4-ўринларда бораётган Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларидаги бутун эпидемия мавсумида аниқланган касалланиш ҳолатларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам Тошкент шаҳрида август ойида қайд этилган ҳолатлардан 38 тага камдир.

    Тошкент вилоятида 116 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 26 июлдан буён фақатгина бир марта — 23 август куни касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади (61 та ҳолат). Август ойининг 24 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 3743 кишига кўпайди. Вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 57 фоизи айнан августга тўғри келди.

    Хоразм вилоятида 10 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда август ойида 8 кун янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда жами 88 кишида COVID-19 қайд этилди.

    Қашқадарё вилоятида 5 кишида коронавирус аниқланди. Охирги 6 кун ичида вилоятда узлуксиз равишда вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди, аммо бу кунларда кунлик касалланиш ҳолатлари бирон марта ҳам 8 тадан ошмади. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 909 нафарга етди. Вилоят коронавирусга чалинганлар сони бўйича Ўзбекистонда 6-ўринда бормоқда.

    Андижон вилоятида 4 кишида COVID-19 қайд этилган. Вилоятда охирги 39 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 3 марта — 25 июль, 8 август ва 15 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижон вилоятида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1172 нафарга етди, бу бутун Ўзбекистон бўйича аниқланган беморларнинг қарийб 3 фоизига тенг деганидир.

    Навоий вилоятида 3 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда август ойида 70 кишида коронавирус қайд этилди. Ушбу ойда Навоийда COVID-19 аниқланган кунларда фақат бир марта — 4 август куни кунлик касалланишлар сони 10 тадан кўп (14 та) бўлган. Навоийда касаллик аниқланганлар сони 501 нафарга етди. Навоий коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошган Ўзбекистондаги 10-ҳудуд бўлди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 2 кишида COVID-19 аниқланди. Республикада август ойида 88 кишида COVID-19 қайд этилди, бу Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 20 фоизига тенгдир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. ССВ иккинчи марта бир кунда 7 бемор вафот этгани ҳақида ахборот бермоқда.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.I. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 68 ёшли А.Э. исмли эркак вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 67 ёшли З.Г. исмли аёл вафот этган.

    Еттинчи ўлим. Тошкент вилояти Чиноз туманида яшаган 38 ёшли Х.Я. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 280 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 289 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда. Уч кун аввал аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 373 нафарни, икки кун аввал 375 нафарни, бир кун аввал 378 нафарни ташкил этаётганди, энди эса 414 нафарга етди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 11,8 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.

    Касалликдан даволаниш

    24 август куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 564 киши коронавирусдан соғайди. Август ойида 21 марта соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

    Янги тузалганларнинг

    • 376 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 141 нафари Тошкент вилоятида;
    • 11 нафари Бухоро вилоятида;
    • 8 нафари Хоразм вилоятида;
    • 7 нафари Андижон вилоятида;
    • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
    • 5 нафари Наманган вилоятида;
    • 5 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 3 нафари Фарғона вилоятида;
    • 2 нафари Қашқадарё вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39348 нафар бемордан 35551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда. Бу натижа рекорд ҳисобланади. Илгари ҳеч қачон коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 89 фоиздан ошмаганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 3517 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. 30 июлдан бошлаб даволанаётган беморлар сони камая бошлади. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони охирги 50 кун ичидаги энг паст кўрсаткичга тушди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 2707 нафар. Фарғонада 3, Жиззахда 8, Навоийда 13, Хоразмда 19, Қорақалпоғистонда 17, Сурхондарёда 25, Сирдарёда 26, Андижонда 27, Бухорода 31, Қашқадарёда 32, Наманганда 61, Самарқандда 102 ва Тошкент вилоятида 446 нафар бемор қолди.

    24.08.2020, 23:49   Изоҳ (0)   103962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон БААдаги хорижлик ишчилар бозорида катта улушни эгаллаш ниятида. Муҳожирлар уч йўналиш бўйича тайёрланади

    24.08.2020, 23:23

    Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округлари, Самара вилоятидаги ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади

    24.08.2020, 23:17

    Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари ҳақидаги маълумотлар Молия вазирлигининг сайтида эълон қилиб борилади

    24.08.2020, 23:04

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси ва ёзувчи Поён Равшанов вафот этди

    24.08.2020, 22:58

    БААнинг Jetex компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кириши мумкин

    24.08.2020, 22:22

    Хитой COVID-19’га қарши курашаётган ўзбекистонлик шифокорларни ҳимоя қилиш учун халқ табобати усулида тайёрланган дориларни етказиб беради

    24.08.2020, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.