Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи А 380 автомобиль йўлида Damas русумли автомобиль поезд вагони билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 25 август куни соат 08:00 ларда 28 ёшли С.Б. Damas автомобилини 6 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиши оқибатида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашув содир этган.
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент—Ўш йўлида юк машинаси поезд билан тўқнашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Зарафшонда поезд ва MAN юк машинаси тўқнашди
Изоҳ (0)