• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Монополияга қарши қўмита бепул «стоянка» ўрнида қурилаётган Tashkent Central Park лойиҳасига имтиёз берилишини мақсадга мувофиқ эмас деб топди

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Tashkent Central Park лойиҳасига имтиёз ва преференциялар берилишини мақсадга мувофиқ эмас деб топди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Tashkent Central Park мажмуаси пойтахтнинг Шаҳрисабз ва Истиқлол кўчалари ва Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасида, собиқ йирик бепул автотураргоҳ ҳудудида қурилмоқда. Умумий майдони 2,5 гектар бўлган майдон учта 15 қаватли бино: меҳмонхона, икки қаватли ерости автотураргоҳга эга иккита бизнес марказ, шунингдек, яшил сайр майдонини ўз ичига олади.

    Қиймати 400 миллион долларга баҳоланган лойиҳа Туркиянинг Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Şirketi ва Ўзбекистоннинг UzTur Investment and Development компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

    Норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Президентнинг «Tashkent Central Park кўп тармоқли мажмуаси қурилиши бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси қўмитага тақдим этилган.

    Қарор лойиҳаси билан Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim Şirketi компанияси Туркия Республикаси ва UzTur Investment and Development МЧЖ ўртасида 27 май куни Tashkent Central Park лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси имзоланганлиги кўрсатилган.

    Унда 2024 йил 1 январгача инвесторлар, пудрат ва субпудрат ташкилотларини ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан, хорижий мутахассисларининг иш ҳақи фонди бўйича ягона ижтимоий тўловдан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб кириладиган ва расмийлаштириладиган қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, асбоб-ускуналар, вақтинчалик бино ва иншоотлар, транспорт воситалари даврий божхона тўловларидан, қўшилган қиймат солиғидан – Ўзбекистон норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод этиш таклиф этилган.

    Ҳужжатда, шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар технологик ҳужжатлар, материаллар, хом ашё, ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, шунингдек, металл прокатини олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), 2022 йил 1 январдан 2024 йилга қадар эса ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида юқорида қайд этилган товарлар олиб кирилганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод қилиш кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, инвесторлар, пудратчилар ва субпудратчиларга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган товарларни ўзининг сақлаш учун омборхоналарига жойлаштиришга рухсат бериш таклиф этилган.

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қайд этилишича, «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 12-моддасига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши та’қиқланиши кўрсатилган.

    Бундан ташқари, Президентнинг 2017 йил 8 сентябрдаги фармонида хусусий сектор самарали фаолият кўрсатаётган соҳаларда давлат иштирокидаги тижорат ташкилотларини тузишга чеклов чораларини белгилаш ва амалдаги корхоналарни қайта ташкил этиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш кўрсатилган.

    Президентнинг 31 майдаги «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қонунлар ва Президент ҳужжатлари билан умуман тармоқлар, фаолият соҳалари, ҳудудлар учун берилиши, вақтинчалик имтиёзлар Президент ҳужжатлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши, индивидуал имтиёзлар, алоҳида ҳолларда, хусусий сектор инвестиция киритишдан манфаатдор бўлмаган тармоқларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун, аниқ ижтимоий ёки иқтисодий асослар мавжуд бўлганда ёхуд Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ, Президент ҳужжатлари билан берилиши кўрсатилган.

    Лойиҳа юқоридаги қонунчилик ҳужжатларига зид эканлигини инобатга олиб Монополияга қарши курашиш қўмитаси, унинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобламоқда.

    Tashkent Central Park қурилиши ҳақида 2018 йилнинг декабрь ойида маълум бўлганди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2019−2020 йилларга мўлжалланган лойиҳада беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ва бошқа иншоотлар қуриш кўзда тутилган.

    Инвесторлар ва пудрат ташкилотлари 2022 йил 1 январга қадар ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан озод этиб бўлинган.

    25.08.2020, 13:09   Изоҳ (0)   20913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида юз берган можаро юзасидан 6 нафар сўхлик қамоққа олинди

    25.08.2020, 12:23

    Юнусободнинг бир қисми ичимлик суви таъминотидан вақтинча узилди

    25.08.2020, 12:10

    Ўзбекистон мактабларида ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилди

    25.08.2020, 11:55

    Тошкент туманида 99 млн сўмлик дорилар устига 30 млн сўм қўйиб сотган шахслар ушланди

    25.08.2020, 11:09

    Жиззахда тиббиёт ходими калтакланди

    25.08.2020, 10:56

    «Ўғлимнинг дорилари тугул, ҳатто яхши кўрган егуликларини ҳам олиб беришга имконимиз йўқ». Бир буйрагидан ажралган Фазлиддин яхши инсонлар ёрдамига муҳтож

    25.08.2020, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.