Юнусободда ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани 10-мавзеда 24 августдан 25 августга ўтар кечаси 800 миллиметр диаметрдаги ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келган. Шу сабабли қуйидаги манзилгоҳларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Тикланиш кўчаси;
- Гулёр кўчаси;
- Тикланиш 1, 2, 3, 4, 5 ва 6-тор кўчалари.
Мурожаат учун: 71 252-60-08, 71 252-55-78
Изоҳ (0)