Фарғона вилоятида Damas ва Labo ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 18 август куни фуқаро А.А. бошқарувидаги Damas русумли автомашина Боғдод тумани Қўрғонча қишлоғи ҳудудида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган О.К. бошқарувидаги Лабо русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчиси О.К. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Шунингдек, Лабо йўловчиси О.Л. ва Damas русумли автомашина ҳайдовчиси А.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада Damas ҳамда мотоцикл иштирокида ЙТҲ юз бергани ва фожиа оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)