Англия Премьер Лигасининг бир нечта клубида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди.
The Telegraph нашрининг хабар қилишича, 12 та клубнинг 14 нафар аъзосида COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Таъкидланишича, АПЛ раҳбарияти футболчилар таътил вақтида бир-бири билан кўп контактда бўлаётгани ва узоқ вақтни бирга ўтказаётганидан хавотирда. Бу ҳолат яна кўплаб касалланишларга олиб келиши мумкинлиги борасида хавотир бор.
Ҳозирча 14 та ҳолат айнан қайси клубларда содир бўлгани номаълум. Аввалроқ «Ливерпуль» клубининг бир вакилида вирус аниқлангани маълум бўлганди.
Мавзуга доир:
- Рекордчи «Ливерпуль», қайта уйғонган «Мачестер Юнайтед» ва омадсиз «Тоттенҳэм». Премьер Лига якунлари ҳақида
- Англияда рақиб ва ҳакамга қарата атайлаб йўталган футболчилар қизил карточка олади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)