Ярим оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс Майк Тайсонга қарши жанг қилишдан воз кечиши мумкин.
Бу жанг сабаб бошқа ишларимни бекор қилишга тўғри келди, кун тартибим ўзгарди. Бу мен учун катта муаммо, шу сабаб музокараларга қайтишимиз керак. Энди мунтазам жанг қила олмайман, шунинг учун бошқа ишлар билан пул топишимга тўғри келмоқда. Агар улардан чалғийдиган бўлсам, у ҳолда компенсацияга умид боғлашим керак.Эслатиб ўтамиз, афсонавий боксчилар Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали жанг дастлаб 12 сентябрь санасига белгиланганди. Бироқ кейинчалик ташкилотчилар уни 28 ноябрга кўчирганди.Ҳозирда юристларимиз бу масалани ўзаро муҳокама қилмоқда. Агар бундан иш чиқмаса, жанг бекор бўлиши мумкин. Агар жанг 12 сентябрга мўлжалланган бўлса, нима учун унинг санасини ўзгартиришим ва йилнинг қолган қисмини кўкка совуришим керак?
Улар мухлислар кўп бўлиши айтмоқда. Бироқ мухлислар кўпайса, бу буткул бошқа пул бўлади. Айтишим керак, мен бу жангдан катта улуш олмаяпман. Шундай экан, кўрамиз, ҳаммаси нима билан тугар экан.
Рой Жонс, собиқ боксчи
Изоҳ (0)