Ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Андерсон Сильва октябрь ойида октагонга қайтади. Бу ҳақда журналист Бретт Окамото хабар қилди.
«Андерсон Сильва 31 октябрь кунги UFC Fight Night кечасида Юрая Ҳоллга қарши қарши жанг билан қайтади.
Сильванинг жамоаси бу яккакурашчи учун сўнгги жанг бўладими деган саволни очиқ қолдирди. Андерсон 45 ёшда ва UFC билан амалдаги шартномасига кўра иккита жангда иштирок этиши керак», — дейди журналист.
UFC афсонаси 2019 йилда иккита мағлубиятни қабул қилиб олганди: Исраэл Адесаня қарши жангда очколар ҳисобига, Жаред Канноега қарши жангда техник нокаут билан ютқазган.
Андерсон Сильва MMA тарихида 45 та жанг ўтказиб, 34 ғалаба (26 та муддатидан аввал) қўлга киритган ва ўн марта мағлубиятга учраган. Шунингдек, битта жанг натижаси инобатга олинмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)