«Бавария» ярим ҳимоячиси Серж Гнабри Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Лион»га қарши кечган баҳсда (3:0) дубль қайд этди. Мюнхенликларнинг яна бир голига Роберт Левандовски муаллиф бўлди.
Левандовски Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумидаги голлари сонини 15 тага етказиб олган бўлса, германиялик футболчи 9-голини урди. Серж ва Роберт Левандовски жорий мавсум биргаликда умумий 24 та голга муаллиф бўлди.
Бу эса Чемпионлар Лигаси рекорди ҳисобланади. Аввалги рекорд 2013/14 йилги мавсумда «Реал» ўйинчилари томонидан ўрнатилганди: Криштиану Роналду (17 та гол) ва Гарет Бэйл (6).
«Бавария» мусобақа финалида ПСЖ билан ўйнайди ва мюнхенликлар ҳужум тандемида бу рекордни яхшилаш имкони мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)