• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тўрткўлда ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилганидан кейин комага тушиб, вафот этган фуқаро иши юзасидан янги тафсилотлар маълум қилинди

    Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилган фуқаро ички ишлар органи ходимлари олиб кетганидан сўнг сирли равишда комага тушгани ва орадан 13 кун ўтиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура матбуот хизмати Тўрткўлда ростан ҳам шундай ҳолат юз берганини тасдиқлаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда «Тўрткўлда милиция бўлимида комага тушган йигит вафот этди» сарлавҳаси остида тарқалган мақолада келтирилган важлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини маълум қилди.

    Вазирлик хабарига кўра, 2020 йилнинг 26 июлида, тахминан, соат 16:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тўрткўл тумани «Янгиобод» МФЙдаги хонадонлар биридан Х.Ч. қўнғироқ қилган. У маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғи С.И. ўзининг қайнотаси билан уришиб, иккови бир-бирини дўппослаётгани ҳақида маълумот берган.

    «Хонадон эгаси С.И. спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс ҳисобланиб, доимий равишда хонадонда жанжаллар уюштириб келган. Ушбу оила билан маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспектори томонидан доимий равишда профилактик суҳбатлар ўтказилган.

    Келиб тушган хабар асосида ҳудудий профилактика инспектори лейтенант М.Жуманиязов, шериги профилактика инспектори лейтенант М.Жаббарбергенов билан бирга воқеа жойига етиб борган. Ҳодиса юз берган уйда фуқаро С.И. маст ҳолда оила тинчлигини бузгани ва унинг баданида тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, беморга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. У тиббиёт мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Бирламчи ташхисга кўра, фуқаро И.С. маст экани, иккала оёғининг пастки қисмида тирналган, юз қисмида шилинган жароҳатлари мавжудлиги қайд этилган. Бемор касалхонада қолишни истамаган», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, И.С. ва унинг турмуш ўртоғи Х.Ч. ҳолатни расмийлаштириш мақсадида профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб келинганидан кейин фуқаронинг тоби қочган. Чақиртирилган тез тиббий ёрдам ходимлари И.С.нинг қон босими юқори бўлгани сабабли уни турмуш ўртоғи Ч.Х.нинг кузатуви остида тиббий муолажа кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетишган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари беморни тиббий кўрикдан ўтказган ва унга шу куни, тахминан, соат 18:30 ларда уйига жавоб берилган.

    И.С. 27 июль куни тонгда ҳушига келмаган, фуқаронинг оила аъзолари уни туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган ва ҳолат ҳақида туман ички ишлар бўлимига хабар берган.

    «2020 йил 11 август куни И.С. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида тегишли муолажаларга қарамай кома ҳолатидан ўзига келмасдан вафот этган.

    Мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дея хабар қилган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 июнда Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафоти сабаб 3 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинган, воқеа 30 майда Андижон шаҳар Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.А. тан жароҳатлари билан касалхонага олиб келинишидан бошланган. Фуқаро 11 июнда вафот этган. 14 июнь куни Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари (ИИО) фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ФМБ) бошлиғи подполковник Содиқ Усмонов мазкур воқеа сабаб ишдан олинди. Кейинроқ ИИБда беш киши ишдан олингани ва 19 киши жазолангани маълум қилинди.

    19.08.2020, 21:56   Изоҳ (0)   63916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекобод тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари 5000 доллар пора билан қўлга тушди

    19.08.2020, 21:33

    Юнусободдаги 10 та кўп қаватли уйда 20 август куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    19.08.2020, 20:33

    Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 20 август куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

    19.08.2020, 20:25

    Қамашилик фермер пахта териш машинасини сотиб олмагани учун уни туман ҳокими урганини айтди. Ҳокимнинг айтишича, «бу ёлғон ва туҳмат»

    19.08.2020, 19:08

    Жанубий Кореядан Ўзбекистонга таътилга келган фуқаролар ортга қайтишда қандай жараёнлардан ўтиши кераклиги маълум қилинди

    19.08.2020, 18:35

    Тўрткўлда фуқаро ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгач, комага тушиб вафот этди. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда

    19.08.2020, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.