«Манчестер Юнайтед» афсонаси Рио Фердинанд ярим йил муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди, дея хабар қилмоқда BBC.
41 ёшли собиқ футболчи 18 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида ўз айбини тан олган. У автомобиль бошқариб кетаётган вақтда тезликни оширгани ҳақиқат эканлигига иқрор бўлган.
Суд қарорига кўра, Фердинанд олти ой муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Шунингдек, Рио 822 фунт миқдорида жаримага тортилган.
2015 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Фердинанд ҳозирги вақтда Англия телевидениесида эксперт сифатида иш олиб боради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)