Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс оғир вазн дивизионига ўтишини эълон қилди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Ҳозиргина UFC билан позитив суҳбат бўлиб ўтди. Оғир вазн тоифасидаги жангим борасида музокаралар бўлиб ўтадиганга ўхшаяпти. Яхши янгилик. Вазн йиғишни бошлайман», — дейди Жонс.

Шу тариқа умумий рейтинг етакчиси ўрта оғир вазн чемпионлик камаридан воз кечади.

Вакант камар учун эса Ян Блаҳович ва Доминик Рейес ўзаро жанг ўтказиши кутилмоқда. Янги чемпион номини аниқлаб берувчи жанг 26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган UFC 253 мусобақасида ўтказилади, дея хабар қилмоқда инсайдер Бретт Окамото.

Маълумот учун, Жон Жонс профессионал фаолияти давомида 28 жанг ўтказиб, шуларнинг 26 тасида ғалаба қозонган. 1 бор имкониятни бой бериб қўйган бўлса, унинг иштирокидаги яна 1 та жанг натижаси бекор қилган.

Жон Жонс иштирокидаги барча жангларни томоша қилинг (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди